Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Зафар кўчасини ёритиш масаласи юзасидан депутатлик сўрови
Зафар кўчасини ёритиш масаласи юзасидан депутатлик сўрови
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Юлдашев Ғолибжон Турғунпўлатович томонидан Булоқбоши маҳалласида олиб борилган ўрганишлар давомида Зафар кўчасига тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш зарурати аниқланди.
Мазкур масала юзасидан тегишли ташкилотга депутатлик сўрови йўлланиб, кўчанинг мавжуд ҳолатини белгиланган тартибда ўрганиш, ёритиш чироқларини ўрнатиш имкониятларини кўриб чиқиш ҳамда масалани ижобий ҳал этиш учун амалий чоралар кўриш сўралди.
Кўчани ёритиш аҳоли учун қулай ва хавфсиз муҳит яратиш, тунги вақтда пиёдалар ҳамда транспорт воситаларининг ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.