Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Мактабнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилди
Мактабнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Юлдашев Ғолибжон Турғунпўлатович ўз сайлов округидаги маҳаллада жойлашган мактабда бўлиб, таълим муассасасининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнларини ўрганди.
Ўрганишдан кўзланган мақсад — мавсумга тайёргарлик ҳолатини кўриб чиқиш, ўқувчилар ва педагоглар учун қулай ҳамда хавфсиз таълим шароитларини таъминлашга кўмаклашишдан иборат.
Таълим муассасаларининг куз-қиш мавсумига пухта тайёрланиши депутатлик фаолиятининг муҳим йўналишларидан биридир.