Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

ЯНГИ ТУРИЗМ МАНЗИЛЛАРИ САРИ

ЯНГИ ТУРИЗМ МАНЗИЛЛАРИ САРИ

Уйчи туманида табиатнинг бетакрор гўзаллигини туризм имкониятлари билан уйғунлаштириш, ҳудуднинг жозибадорлигини ошириш ва аҳоли учун янги даромад манбаларини яратиш борасида изчил ишлар олиб борилмоқда.

Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши депутати, туман ҳокими М.Абдуллаев бошчилигида ишчи гуруҳи аъзолари Норин дарёси бўйида бўлиб, ҳудуднинг туристик салоҳиятини ошириш имкониятларини ўргандилар.

Ташриф давомида Норин соҳилининг табиий манзаралари, қулай жойлашуви ва мавжуд имкониятлари кўздан кечирилиб, бу ерда замонавий дам олиш масканлари, хизмат кўрсатиш объектлари ва сайёҳлар учун янги туристик манзиллар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

🌿 Соҳилбўйи ҳудудларини ободонлаштириш, тадбиркорларни янги лойиҳаларга кенг жалб қилиш, инвестицияларни йўналтириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалий таклифлар кўриб чиқилди.

Зеро, Норин дарёси нафақат табиатнинг ноёб инъоми, балки янги иқтисодий имкониятлар манбаи ҳамдир. Бу ерда туризм инфратузилмасининг ривожланиши ҳудудга сайёҳлар оқимини ошириб, янги иш ўринлари ва қўшимча даромад манбаларини яратишга хизмат қилади.

🌱 Гўзал табиат — янги ғоялар, янги лойиҳалар ва фаровон ҳаёт сари йўл!

Slide 1 of 1