Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Қорасув маҳалласида камбағалликни қисқартириш бўйича ишлар ўрганилди

Қорасув маҳалласида камбағалликни қисқартириш бўйича ишлар ўрганилди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Юлдашев Турсунпўлат Ҳакимбекович ўз сайлов округида жойлашган Қорасув маҳалласида бўлиб, камбағалликни қисқартириш бўйича олиб борилаётган ишларни ўрганди.
Ўрганиш доирасида аҳоли бандлигини таъминлаш, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда хонадонларда доимий даромад манбаларини шакллантиришга қаратилган ишларга эътибор қаратилди.
Мазкур ўрганиш аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш ва камбағалликни қисқартириш борасидаги чора-тадбирлар ижросини депутатлик назорати тартибида кўриб чиқишга қаратилди.