Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
SESSIYAOLDI O‘RGANISH: 56-MAKTABNING KUZ-QISH MAVSUMIGA TAYYORGARLIGI
янв.21
21-BAND IJROSI: JINOYATCHILIKKA QARSHI KURASH HOLATI O‘RGANILDI
янв.21
10-BAND IJROSI: Aholi uchun zarur mahsulotlar narxi o‘rganildi
янв.21
24-BAND IJROSI: SESSIYAOLDI O‘RGANISH — 116-SONLI UMUMTA'LIM MAKTABINING KUZ-QISH MAVSUMIGA TAYYORGARLIGI
янв.21
QAROR IJROSI — DEPUTATLAR NAZORATIDA
янв.21
KUZ-QISH MAVSUMIGA TAYYORGARLIK: 40-MAKTABDAGI HOLAT O‘RGANILDI
янв.21
24-BAND IJROSI: TASHQI REKLAMA HOLATI O‘RGANILDI
янв.21
24-BAND: NAVBATDAGI SESSIYA KUN TARTIBIDAGI MASALA: MUAMMO DEPUTATLIK NAZORATIDA
янв.21
18-BAND IJROSI: IMTIYOZLARDAN FOYDALANISH HOLATI O‘RGANILDI
янв.21
24-BAND | NAVBATDAGI SESSIYA KUN TARTIBIDAGI MASALA: MUAMMO DEPUTATLIK NAZORATIDA
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ АСОСИДА МУАММО ЖОЙИДА ЎРГАНИЛДИ
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ АСОСИДА МУАММО ЖОЙИДА ЎРГАНИЛДИ
Бир муддат аввал «Ибрат» маҳалласида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар томонидан туман Кенгашига мурожаат йўлланган эди.
Мурожаатда маҳалланинг «Навкент» кўчасидан оқиб келадиган ёмғир ва сел сувларини чиқариш учун махсус ариқ ёки коллектор мавжуд эмаслиги сабабли сув хонадонлар орасида тўпланиб, айрим оилаларга жиддий ноқулайлик ва зарар етказаётгани билдирилган.
Мазкур муаммо туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилди. Ўрганиш жараёнида ҳудуддаги мавжуд ҳолат, сув оқимининг йўналиши ҳамда хонадонларга сув кириш хавфи кўздан кечирилди. Фуқароларнинг фикр ва таклифлари тингланди.
Масъулларга ёмғир ва сел сувларини хавфсиз ҳудудга йўналтириш, сув оқими учун зарур ариқ ёки коллектор барпо этиш имкониятларини ўрганиш, хонадонларга зарар етишининг олдини олиш ҳамда муаммони тўлиқ бартараф этиш юзасидан аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
Мурожаатнинг ижроси назоратга олинди.
🇺🇿 Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши матбуот хизмати.
📱Телеграм  📱Facebook|📱 instagram| 📱 Youtube
Slide 1 of 7