35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

ПИЁДАЛАР ЙЎЛАГИ ҚУРИШ МАСАЛАСИ ЎРГАНИЛДИ
ПИЁДАЛАР ЙЎЛАГИ ҚУРИШ МАСАЛАСИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мутахассиси Эгамбердиев Комилжон томонидан депутат Сидиқов Дилшод сайланган 10–Ғайрат сайлов округида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида «Боғ» маҳалласи еттилиги билан суҳбат ўтказилиб, фуқаролар томонидан кўтарилган йўл четига пиёдалар йўлаги қуриш масаласи жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Мазкур ҳудудда пиёдалар, айниқса, мактаб ўқувчилари, кексалар ва болаларнинг хавфсиз ҳаракатланиши учун тротуар қуриш зарурати мавжудлиги қайд этилди.
Масалани ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилотларга таклифлар киритиш ҳамда унинг ижросини назоратга олиш белгиланди.