35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Fuqarolar murojaati – deputat nazoratida
янв.21
Deputat tashabbusi va deputatlik so‘rovi natijasida Beshbola mahallasida bunyodkorlik ishlari davom etmoqda 🛠️
янв.21
Xalq deputatlari Pastdarg‘om tuman Kengashi kotibiyati mudiri F.U. Xolmuratova tomonidan tasdiqlangan kunlik ish rejasiga ko'ra tashkiliy, nazorat va amaliy ishlar amalga oshiriladi.
янв.21
🅱️ugun Xalq deputatlari Pastdarg'om tumani Kengashi deputatlarining mahallalardagi faoliyati bilan tanishing!
янв.21
Kunlik ish rejasi ijrosi amalda
янв.21
Murojaatlar bilan ishlash holatini o‘rganish uchun ishchi guruhlar tuzilmoqda
янв.21
DOIMIY KOMISSIYA DEPUTATLIK NAZORATINI AMALGA OSHIRMOQDA
янв.21
Yo‘l infratuzilmasi masalalarida amaliy hamkorlik yo‘lga qo‘yildi
янв.21
Qoqsoy mahallasida suv resurslaridan oqilona foydalanish masalasi o‘rganildi
янв.21
Shombuloq mahallasida aholi murojaatlari yuzasidan joyida uchrashuv o‘tkazildi
РЕПРОДУКТИВ САЛОМАТЛИКНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ БЎЙИЧА ҚОНУН ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
РЕПРОДУКТИВ САЛОМАТЛИКНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ БЎЙИЧА ҚОНУН ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна ҳамда Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг 9-Хўжашўркент сайлов округи депутати Темирова Феруза Алиакбаровна томонидан сайлов округи ҳудудида жойлашган 57-сонли оилавий поликлиника фаолияти ўрганилди.
Ўрганишдан асосий мақсад «Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларининг ижросини таҳлил қилиш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати ва самарадорлигини баҳолаш, шунингдек, соҳада мавжуд муаммо ва камчиликларни аниқлашдан иборат бўлди.
Жараёнда фуқароларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш, оналик ва болаликни асраш, хотин-қизлар ва ёшларга сифатли тиббий маслаҳатлар бериш, профилактик кўрикларни ўз вақтида ташкил этиш ҳамда тиббий хизматлардан фойдаланиш учун зарур шарт-шароитлар яратилганлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, поликлиникада ҳомиладор аёлларни тиббий назоратга олиш, уларни белгиланган муддатларда кўрикдан ўтказиш, туғуруққача ва туғуруқдан кейинги патронаж хизматларини ташкил этиш, хавф гуруҳига кирувчи фуқаролар билан манзилли иш олиб бориш ҳолати кўриб чиқилди.
Ўрганиш давомида аҳоли ўртасида соғлом оила қуриш, эрта никоҳ ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг салбий оқибатлари, соғлом фарзанд туғилиши учун масъулиятли муносабатни шакллантириш, тиббий маданиятни ошириш бўйича олиб борилаётган тарғибот ишларига ҳам эътибор берилди.
Бундан ташқари, никоҳдан олдинги тиббий кўрикларни сифатли ўтказиш, ёш оилаларга малакали тиббий маслаҳатлар бериш, оилада соғлом муҳитни қарор топтириш ҳамда аҳолининг репродуктив саломатликка оид ҳуқуқий ва тиббий билимларини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Поликлиникада фуқароларга кўрсатилаётган акушерлик ва гинекологик хизматлар, тиббий ходимларнинг беморлар билан мулоқоти, мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш, тиббий маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш ҳамда фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳолати ҳам ўрганилди.
Шу билан бирга, тиббий жиҳозлардан самарали фойдаланиш, дори-дармон ва зарур тиббий воситалар билан таъминланганлик, санитария-гигиена талабларига риоя этиш, беморлар учун яратилган шароитлар ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш жараёнидаги ҳужжатларни тўғри ва тизимли юритиш масалаларига эътибор қаратилди.
Ўрганиш жараёнида поликлиника масъуллари ва тиббиёт ходимлари билан мулоқот ўтказилиб, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, касалликларни эрта аниқлаш, профилактик тадбирларни кучайтириш ва тиббий хизматлар сифатини янада ошириш бўйича фикр алмашилди.
Аҳолига репродуктив саломатлик бўйича ишончли ва тушунарли маълумотларни етказиш, маҳаллалар билан ҳамкорликда тарғибот тадбирларини ташкил этиш, хотин-қизлар, ёшлар ва ёш оилалар билан манзилли ишларни кучайтириш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
Ўрганиш якунлари бўйича аниқланган масалаларни бартараф этиш, қонун талабларининг тўлиқ ва сифатли ижросини таъминлаш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш ҳамда мазкур йўналишдаги ишларни доимий назоратга олиш белгиланди.
Slide 1 of 3