Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
TA’LIM MUASSASASIDAGI MUAMMO NAZORATGA OLINDI
янв.21
YOSHLAR BILAN VATANPARVARLIK RUHIDAGI UCHRASHUV O‘TKAZILDI
янв.21
MUAMMO O‘RGANILDI: TA’LIM MUASSASALARIDA ZARUR SHAROITLAR YARATILADI
янв.21
Go‘zalkentdagi muammo yechimi nazoratda: oqova suv tizimini ta’mirlash ishlari davom etmoqda
янв.21
DEPUTATLIK SO‘ROVI AMALDA: KO‘CHALAR SHAG‘ALLASHTIRILDI
янв.21
MUAMMOLAR JOYIDA O‘RGANILDI, DEPUTATLIK SO‘ROVI CHIQARILDI
янв.21
“Fayzobod” filiali rekonstruksiya ishlari deputat nazoratida
янв.21
Murojaatlar va takliflar deputat e’tiborida
янв.21
Qabriston hududidagi xavfli elektr ustunlari bo‘yicha deputatlik so‘rovi chiqarildi
янв.21
Beshbola mahallasidagi elektr ustunlari holati o‘rganildi
ХАЛҚ ВА ДЕПУТАТ — БИР МАҚСАД, БИР ЙЎЛ, БИР НАТИЖА

Халқ депутатлари Тўрақўрғон тумани Кенгаши Исваҳон маҳалла фуқаролар йиғинидан сайланган депутат Муқадасхон Турабоева томонидан Исваҳон МФЙ Янгиобод кўчасида аҳолини бир неча йиллардан буён қийнаб келаётган муҳим муаммо — трансформатор ўрнатиш масаласи юзасидан депутат сўрови киритилган.


Мазкур сўров асосида аҳоли мурожаати депутат назоратига олиниб, масала тегишли ташкилотлар иштирокида ўрганишга йўналтирилди. Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров, туман Кенгаши депутатлари ҳамда туман котибияти мудири О. Ҳошимовлар томонидан Тўрақўрғон тумани Исваҳон МФЙ ҳудудида депутат сўрови ижроси юзасидан амалий ўрганиш ишлари олиб борилди.



Ўрганишлар давомида аниқланишича, Исваҳон МФЙ Янгиобод кўчасида жойлашган 210 та хонадонда истиқомат қилувчи 715 нафар аҳоли бир неча йиллар давомида электр энергияси таъминотидаги узилишлар ва қувват етишмаслиги муаммосига дуч келиб келган. Ушбу муаммони бартараф этиш мақсадида депутат сўрови ижроси доирасида янги трансформатор ускунаси олиб келиниб, ўрнатиш ишлари амалга оширилди.



Натижада маҳаллада электр таъминоти барқарорлаштирилиб, аҳоли учун қулай, ишончли ва муносиб турмуш шароити яратилишига эришилди. Бу эса ўз навбатида фуқароларнинг кундалик ҳаётидаги кўп йиллик муаммонинг ечим топганини англатади.



Мазкур амалий ишлар депутатлар ва маҳаллий ҳокимлик органлари ҳамкорлигида аҳоли мурожаатларини тезкор ҳал этиш самарадорлигини яна бир бор намоён этди. Шу билан бирга, бундай сўровлар аҳолининг реал муаммоларини бартараф этишда муҳим механизм бўлиб хизмат қилаётгани таъкидланди.



Хулоса қилиб айтганда, бундай депутат сўровлари аҳоли учун жуда керакли ва самарали восита бўлиб, келгусида ҳам халқ муаммоларини ҳал этишга қаратилган
бундай амалий ишлар депутатлар томонидан изчил давом эттирилади.
 

   

Slide 1 of 5