Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашнинг Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссиясининг йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда Наманган шаҳарда фаолият кўрсатаётган спорт мактабларининг директорлари қатнашди ҳамда улар томонидан депутатларга олимпия, паралимпия ҳаракати, оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш бўйича 2025-2028 йилларда амалда ошириладиган ишлар "йўл харита"лари ҳамда мақсадли кўрсаткичлар лойҳалари тақдим этилди. Йиғилиш якуни бўйича "Йўл хариталари" тўғрисида доимий комиссия қарори қабул қилинди.