Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
AHOLINING IJTIMOIY EHTIYOJMAND TOIFALARIGA KO‘RSATILAYOTGAN XIZMATLAR SIFATI O‘RGANILDI
янв.21
AHOLI BILAN OCHIQ MULOQOT: MUAMMOLAR TINGLANIB, YECHIMLAR BELGILANDI
янв.21
DAVLAT XIZMATLARINI KO‘RSATUVCHI INFOKIOSK YORDAMIDA AHOLIGA YARATILGAN IMKONIYATLAR O‘RGANILDI
янв.21
OILALARGA IJTIMOIY NAFAQALAR VA MODDIY YORDAM TAYINLASH VA TO‘LASH HOLATI O‘RGANILDI
янв.21
DOIMIY KOMISSIYALAR FAOLIYATIDA NAMUNAVIY QARORLAR ASOSIDA ISH TASHKIL ETILMOQDA
янв.21
HOKIM YORDAMCHILARI TOMONIDAN AMALGA OSHIRILAYOTGAN ISHLAR SAMARADORLIGI, XUSUSAN AHOLINI KAMBAG‘ALLIKDAN CHIQARISH ISHLARI
янв.21
IJTIMOIY SOHA OBYEKTINING KUZ-QISH MAVSUMIGA TAYYORGARLIK HOLATI O‘RGANILDI
янв.21
Mahallalarda bandlikni ta’minlash — doimiy e’tiborda
янв.21
DEPUTATLIK NAZORATI DOIRASIDA MAHALLA YOSHLAR YETAKCHISI FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
AHOLIGA O‘Z VAQTIDA VA SIFATLI TIBBIY YORDAM KO‘RSATILISHI HOLATI O‘RGANILDI
ҚАЙРОҚИ МФЙДАГИ ИЧКИ ЙЎЛЛАРНИ АСФАЛЬТЛАШ БЎЙИЧА ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ
ҚАЙРОҚИ МФЙДАГИ ИЧКИ ЙЎЛЛАРНИ АСФАЛЬТЛАШ БЎЙИЧА ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг Зарбдор сайлов округи депутати Мирзалиев Ҳабибулло Авазбекович томонидан туман ҳокими ўринбосари Ф. Тўлабоевга депутатлик сўрови юборилди.
Сўровда Қайроқи МФЙ ҳудудидаги Олтиншоҳ ва Мусаффо кўчаларининг 2,5 километр ички йўлини асфальтлаш масаласи кўтарилди.
Манзилли дастурга мувофиқ, мазкур йўлларни асфальтлаш учун республика бюджети ҳисобидан 1 миллиард 678 миллион сўм маблағ ажратилиши ва ишлар 2026 йил сентябрь ойида амалга оширилиши белгиланган. Бироқ ҳозирга қадар қурилиш ишлари бошланмагани аҳолининг асосли норозилигига сабаб бўлмоқда.
Депутатлик сўровида лойиҳанинг бугунги ҳолати, молиялаштириш жараёни, ишлар кечикаётганининг сабаблари ҳамда асфальтлашнинг аниқ бошланиш ва якунланиш муддатлари бўйича асослантирилган маълумот тақдим этиш сўралди.
Шунингдек, лойиҳа дастурдан чиқарилган ёки уни амалга ошириш муддати ўзгартирилган бўлса, бунга асос бўлган ҳужжатларни тақдим этиш ҳамда муаммони ижобий ҳал қилиш юзасидан амалий чоралар кўриш талаб этилди.
🇺🇿 Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши матбуот хизмати.
📱Телеграм  📱Facebook|📱 instagram| 📱 Youtube