Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
NOTARIAL XIZMATLAR SIFATI VA SAMARADORLIGI O‘RGANILDI
янв.21
CHIQINDILARNI O‘Z VAQTIDA OLIB CHIQISH HOLATI DEPUTATLAR TOMONIDAN O‘RGANILDI.
янв.21
DEPUTAT TOMONIDAN QURILISH ISHLARI NAZORAT QILINMOQDA
янв.21
Xalq deputatlari Parkent tuman Kengashining navbatdagi yettinchi chaqiriq 25-sessiyasi bo`lib o`tdi.
янв.21
HUDUDDAGI KUTUBXONALAR HOLATI DEPUTAT TOMONIDAN O‘RGANILDI.
янв.21
JAMOATCHILIK NAZORATI O‘TKAZILDI
янв.21
SPORT INSHOOTLARI VA MAKTAB SPORT ZALLARI HOLATI DEPUTAT NAZORATIDA
янв.21
AHOLI BANDLIGI MASALALARI. “MAHALLA YETTILIGI” BILAN HAMKORLIKDA HUDUDDAGI MUAMMOLAR MUHOKAMA QILINDI.
янв.21
MAHALLA XOTIN-QIZLAR FAOLI TOMONIDAN AMALGA OSHIRILAYOTGAN ISHLAR SAMARADORLIGI.
янв.21
MAHALLADAGI IJTIMOIY XODIM TOMONIDAN AHOLINING IJTIMOIY EHTIYOJMAND TOIFALARIGA KO‘RSATILAYOTGAN XIZMATLAR O‘RGANILDI
СЕССИЯ ҚАРОРИ ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ

Қўғай маҳалласида “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла” дастури доирасида кенгкўламли бунёдкорлик ишлари изчил давом этмоқда. Маҳалланинг замонавий қиёфасини шакллантириш, аҳоли учун қулай ва хавфсиз муҳит яратиш мақсадида амалга

оширилаётган ишлар ҳар томонлама ўз самарасини бермоқда.
Айниқса, инфратузилманинг яхшиланиши билан бир қаторда хизмат кўрсатиш соҳаси
ва тадбиркорлик ривожланиб, янги иш ўринлари яратилмоқда. Бу эса маҳалла
аҳолиси фаровонлигини оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.


Ҳозирги кунда маҳаллада бир қатор муҳим объектлар қурилиши жадал олиб
борилмоқда. Жумладан, автотураргоҳлар барпо этилмоқда, пиёдалар учун қулай ва
хавфсиз йўлаклар ҳамда соғломлаштириш йўлаклари ташкил этилмоқда. Шунингдек,
ёшлар ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида замонавий воркаут (Workout)
майдончаси қурилмоқда.


Мазкур ўрганишларда Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгашининг котибият
мудири Т.Гаппаров, вилоят Кенгаши депутатлари М.Норхонов, Г.Тагаева ҳамда
Учқорғон тумани Кенгаши котибияти ходимлари иштирок этдилар.


Халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан бундай ўрганиш ишлари мунтазам
равишда давом эттирилиб, сессия қарорлари ижроси устидан депутатлик назорати
янада кучайтирилади. 

   

Slide 1 of 4