Кунлик вазифалар белгилаб олинди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна томонидан котибият мутахассисларининг кун давомида амалга оширадиган ишлари муҳокама қилиниб, устувор вазифалар белгилаб берилди.
📌 Ҳафталик ва кунлик иш режалари ижросини таъминлаш доирасида қуйидаги йўналишларга алоҳида эътибор қаратилди:
🔹 депутатлик сўровларига келган жавобларни таҳлил қилиш ва ижросини мониторинг қилиш;
🔹 «Э-Кенгаш» ҳамда электрон хат тизимларидаги ҳужжатлар билан ўз вақтида ишлаш;
🔹 фуқаролар мурожаатларини ўрганиш ва масъулларга етказиш;
🔹 доимий комиссиялар фаолиятига оид ҳужжатларни тайёрлаш;
🔹 депутатларнинг ҳудудий ўрганишларини ташкилий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш.
✅ Ҳар бир мутахассисга ўз йўналиши бўйича вазифаларни сифатли ва белгиланган муддатларда бажариш, амалга оширилган ишлар юзасидан кун якунида ахборот тақдим этиш бўйича топшириқлар берилди.
🤝 Тизимли иш ва масъулият — аҳоли мурожаатларига ўз вақтида ечим топишнинг муҳим омили.