Зарбдор маҳалласида фуқаро мурожаати ўрганилди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Мирзалиев Ҳабибулло Авазбекович томонидан ҳафталик ва кунлик иш режалари ижроси доирасида Зарбдор маҳалласида яшовчи фуқаронинг мурожаати ўрганилди.
🤝 Ўрганиш давомида фуқаро билан бевосита мулоқот қилиниб, уни қийнаётган масала ва билдирган фикрлари тингланди. Мурожаатда кўтарилган ҳолатга ойдинлик киритиш ҳамда унинг ечимини аниқлашга эътибор қаратилди.
📌 Фуқаролар билан доимий мулоқот қилиш, мурожаатларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва аҳоли манфаатларини ифода этиш — депутатлик фаолиятининг муҳим йўналишларидан биридир.