35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
#Mahalladagi yoshlar yetakchisi tomonidan amalga oshirilayotgan tadbirlar samaradorligi, yoshlar bandligi samaradorligi o'rganildi
янв.21
Uylarda issiq va sovuq suv bilan ta’minlash, elektr energiyasi, gaz bilan bog‘liq masalalar o‘rganildi
янв.21
"Kuchlik" mahallasidagi ijtimoiy xodim faoliyati o‘rganildi
янв.21
🚌Jamoat transportining muntazam harakatlanishi, avtobus bekatlarining holati o'rganildi
янв.21
📚 Hududdagi kutubxona faoliyati o‘rganildi
янв.21
Maktablarda birinchi qo‘ng‘iroq sadolari yangradi
янв.21
Deputat tomonidan tuman Iqtisodiyot va moliya bo‘limi faoliyati o‘rganildi
янв.21
O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 28-oktabrdagi 666-sonli "Tashabbusli budjet ("Ochiq budjet") jarayonlarini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida"gi qarori ijrosi hamda tumanda “Tashabbusli byudjet” doirasida g‘olib loyihalar ijrosi o‘rganildi
янв.21
#Madad NNT bilan hamkorlikdagi tadbirlari
янв.21
🏟 Mahallada aholi va bolalar uchun yaratilgan sport inshootlari o‘rganildi
МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА ТАЪЛИМ ТИЗИМИДАГИ ТУБ ИСЛОҲОТЛАР ВА БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ
МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА ТАЪЛИМ ТИЗИМИДАГИ ТУБ ИСЛОҲОТЛАР ВА БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ
Ўзбекистон мустақилликка эришган илк кунлардан бошлаб таълим тизимини ривожлантириш, ёш авлоднинг замонавий билим олиши ва ҳар томонлама баркамол бўлиб улғайиши учун муносиб шароитлар яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Ўтган йиллар давомида мактабгача ва мактаб таълими тизимида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб, янги таълим муассасалари қурилди, мавжуд бинолар реконструкция ва мукаммал таъмирдан чиқарилди, уларнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланди.
Бундай бунёдкорлик ва янгиланиш жараёнларини Янгиқўрғон тумани мисолида ҳам яққол кўриш мумкин. Туманда аҳоли сони ва болаларнинг таълимга бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб, мактабларда қўшимча ўқув ўринларини яратиш, эски биноларни замонавий талаблар асосида таъмирлаш, спорт заллари, фан хоналари, кутубхоналар ва ахборот технологиялари хоналарини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, олис ва тоғли ҳудудлардаги таълим муассасалари шароитини яхшилаш орқали болаларнинг сифатли таълим олиш имкониятлари кенгайтирилмоқда.
Жумладан, туманнинг олис ҳудудларидан бири — Нов маҳалласидаги 48-сонли умумтаълим мактабида 6 миллиард сўм маблағ эвазига кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Натижада таълим маскани замонавий қиёфа касб этиб, ўқувчилар учун қўшимча ўринлар ва қулай шароитлар яратилди.
Шунингдек, таълим қирғиз тилида олиб бориладиган 56-сонли умумтаълим мактабининг 80 ўринли биноси 3,2 миллиард сўм маблағ ҳисобидан тўлиқ мукаммал таъмирланиб, барча зарур шароитларга эга замонавий спорт зали барпо этилди. Бугун мазкур мактабда таҳсил олаётган 116 нафар ўқувчи янгиланган ва шинам таълим масканида билим олмоқда.
«Ташаббусли бюджет» дастури ҳам мактабларни ободонлаштириш ва улардаги мавжуд муаммоларни бартараф этишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Ушбу дастур асосида Янгиқўрғон туманидаги 45 ва 61-сонли умумтаълим мактабларида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиб, ўқувчилар учун муносиб шароитлар яратилди. Таълим муассасаларини замонавий мебель, компьютер техникаси, лаборатория жиҳозлари, спорт анжомлари ва ўқув адабиётлари билан таъминлаш ишлари ҳам изчил давом эттирилмоқда.
Мустақиллик йилларида мактабгача таълим соҳаси ҳам тубдан янгиланди. Янги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилиб, болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси оширилди. Мавжуд боғчаларнинг бинолари таъмирланиб, тарбияланувчилар учун хавфсиз, шинам ва замонавий муҳит яратилди.
Янгиқўрғон туманидаги 21 ва 33-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларида ҳам бунёдкорлик, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, болажонларнинг сифатли таълим-тарбия олиши учун зарур шароитлар яхшиланди. Гуруҳ хоналари замонавий жиҳозлар, ўқув ва кўргазмали воситалар ҳамда болалар учун мос мебель билан таъминланиб, ўйин ва дам олиш майдончалари обод қилинди. Бу каби ишлар фарзандларни мактаб таълимига пухта тайёрлаш, уларнинг интеллектуал, жисмоний ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Бугунги кунда таълим муассасаларининг фақат ташқи кўринишини янгилаш билан чекланиб қолинмаяпти. Хорижий тиллар, аниқ ва табиий фанларни чуқур ўргатишга бўлган эътибор кучайиб, ўқитувчи ва тарбиячиларнинг малакасини ошириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотлар туфайли мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари болаларга билим ва тарбия берувчи, уларнинг қобилият ва истеъдодини рўёбга чиқарувчи замонавий маърифат масканларига айланмоқда. Янгиқўрғон туманида қад ростлаётган ва янгиланаётган таълим муассасалари ҳам ана шу эзгу мақсаднинг амалий ифодасидир.
Зеро, таълимга қаратилган эътибор — келажакка қаратилган эътибордир. Ҳар бир янги мактаб ва замонавий боғча Янги Ўзбекистон тараққиётига муносиб ҳисса қўшадиган билимли, соғлом, ташаббускор ва ватанпарвар авлодни тарбиялашга хизмат қилади.