Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Xalq deputatlari Oqqo'rg'on tumani Kengashining VII chaqiriq 35-sessiyasi o'tkazildi
янв.21
O‘zbekiston va Vengriya o‘rtasidagi ko‘p qirrali hamkorlik: iqtisodiy diplomatiya va strategik sheriklikning yangi bosqichi
янв.21
O‘zbekiston–Vengriya: Do‘stlikning yangi bosqichi
янв.21
Xalq deputatlari Toshkent viloyati Kengashining sayyor sessiyasi to‘g‘risida axborot
янв.21
депутат Х.Махаматова махаллада
янв.21
Халқ депутатлари Оққўрғон тумани кенгаши депутати. А. Қурбонов. saylovchilar bilan uchrashuvi
янв.21
saylovchilar oldida axborot berdi
янв.21
Томорқа хазина деб бежиз айтилмаган.
янв.21
Qo‘rg‘oncha
янв.21
Askar onalari bilan
Янгиқўрғон туманида мактабгача таълим муассасасида олиб борилаётган қурилиш ишлари ўрганилди.

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров, вилоят Кенгаши депутатлари Н. Муҳаммадиева, Д. Хатамова ҳамда Янгиқўрғон тумани
Кенгаши депутатлари ва котибият ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 14 январдаги КҚ-35-V-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги “Деҳқонобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида амалга оширилаётган қурилиш ишлари жойига чиққан ҳолда кўздан кечирилди.


Ўрганиш давомида туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 33-сонли мактабгача таълим муассасасида амалга оширилаётган капитал таъмирлаш ишлари ҳамда янги ўқув биноси барпо этиш лойиҳаси билан батафсил танишилди.


Маълум қилинишича, мазкур МТТ давлат дастури доирасида инфратузилмани ривожлантириш лойиҳасига киритилган бўлиб, лойиҳа учун 5,4 миллиард сўм маблағ ажратилган. Унга кўра, 150 ўринга мўлжалланган замонавий мактабгача таълим муассасасини қуриш режалаштирилган.


Қурилиш ишларини олиб бораётган пудратчи ташкилот вакиллари билан мулоқот давомида мавжуд муаммолар ва таклифлар муҳокама қилиниб, уларни ўз вақтида бартараф этиш юзасидан тегишли ташкилотларга аниқ топшириқлар берилди.


Шунингдек, объектни белгиланган муддатларда сифатли фойдаланишга топшириш, қурилиш жараёнида техник талаб ва меъёрларга қатъий риоя қилиш, шунингдек, болалар учун хавфсиз ва замонавий шарт-шароитларни яратиш бўйича масъулларга зарур кўрсатмалар берилди. 

   

Slide 1 of 5