Yangiliklar

Фуқаролар мурожаати ўрганилди.

Фуқаролар мурожаати ўрганилди.

Халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгашининг 10-Тошлоқ сайлов округидан депутати Ф. Отаханова томонидан Тошлоқ маҳалла фуқаролар йиғини Мустақил диёр кўчасида истиқомат қилувчи фуқаролардан келиб тушган мурожаат ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида фуқароларнинг мурожаатида кўтарилган масала жойига чиққан ҳолда кўриб чиқилиб, мавжуд муаммонинг келиб чиқиш сабаблари ва уни бартараф этиш имкониятлари ўрганилди.
Мурожаат юзасидан масъуллар билан фикр алмашилиб, муаммони ижобий ҳал этиш, фуқароларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда аҳоли учун қулай шароит яратиш бўйича зарур чораларни кўриш юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди.
Халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгаши депутатлари томонидан сайловчилар мурожаатларини жойида ўрганиш, уларни қийнаётган муаммоларга амалий ечим топиш ва аҳоли билан очиқ мулоқотни таъминлаш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Slide 1 of 1