Yangiliklar

Мактабгача таълим ташкилотида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди

Мактабгача таълим ташкилотида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди
Ҳафталик ва кунлик иш режаси ижроси доирасида Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Юлдашев Ғолибжон Турғунпўлатович сайлов округида жойлашган 21-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганди.
Ўрганишдан кўзланган мақсад — муассасанинг мавсумга тайёргарлигини кўриб чиқиш ҳамда тарбияланувчилар учун қулай ва хавфсиз шароитларни таъминлашга кўмаклашиш.
Таълим муассасаларининг куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлиги болалар саломатлигини асраш ва таълим-тарбия жараёнини узлуксиз ташкил этишда муҳим аҳамиятга эга.

Slide 1 of 1