Yangiliklar

Қораполвон маҳалласида ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари ўрганилди
Қораполвон маҳалласида ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари ўрганилди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати, туман ҳокими Асадулла Нажмиддинов Қораполвон маҳалласида бўлиб, амалга оширилаётган ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларининг бориши билан танишди.
Ўрганиш давомида маҳалладаги ободонлаштириш ишлари ҳамда хатлов жараёнларининг ҳолатига эътибор қаратилди.
Шунингдек, маҳалла еттилиги фаолияти учун барпо этилаётган бинонинг қурилиши, давлат дастури доирасида пиёдалар йўлагини барпо этиш ҳамда Маданият маркази биносини реконструкция қилиш жараёнлари кўздан кечирилди.
Депутатлик назорати доирасида мазкур объектларда ишларни белгиланган талаблар асосида, сифатли ва ўз вақтида бажариш, аҳоли учун қулай ва хавфсиз шароитлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Slide 1 of 5