Жорий йил 12-март куни Халқ депутатлари Беруний тумани Кенгашининг Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда Беруний туманида “Аёллар дафтари” билан ишлаш тизимининг 6-босқичини шакллантириш ва мувофиқлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи С.Козийеванинг ҳисоботи тинланиб доимий комиссиянинг тегишли қарори қабул қилинди.