Бугун 45-умумтаълим мактабида туман ҳокими, 17-Қутлуғтол сайлов округидан сайланган депутат Асадулла Нажмиддиновнинг сайёр қабули бўлиб ўтди.
Сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан коммунал хизматлар, йўл таъмири, электр таъминоти, бандлик ва ижтимоий масалаларга оид қатор мурожаатлар билдирилди.
Ҳар бир мурожаат атрофлича эшитилиб, муаммоларнинг ечими юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Айрим масалалар жойида ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганиш учун муддат белгиланди.
Қабулда туман ИИБ бошлиғи Р.Усубжонов иштирок этди.