Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Якубжонов Жахонгир Зокиржонович томонидан аҳоли билан учрашув ташкил этилди
. Учрашув давомида фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи, бандлик масалалари, коммунал хизматлар сифати, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги мавжуд муаммолар ҳамда маҳалладаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, аҳолидан келиб тушган мурожаат, таклиф ва шикоятлар тингланиб, уларнинг ҳар бири юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди. Муаммоларни бартараф этиш бўйича масъул ташкилот ва идораларга аниқ топшириқлар берилди ҳамда ижросини назоратга олиш белгиланди.
Учрашув якунида депутат томонидан аҳоли билан доимий мулоқотни йўлга қўйиш, фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш ва амалий ёрдам кўрсатиш устувор вазифа эканлиги таъкидланди.