Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Сидиков Дилшодбек томонидан тайёрланган мақола оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилди. Ушбу мақолада маҳаллий кенгаш фаолиятининг устувор йўналишлари атрофлича ёритилган.
Мақолада аҳоли билан очиқ мулоқотни кучайтириш, фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, ижтимоий ҳимоя, бандлик, инфратузилмани ривожлантириш ва маҳаллий бошқарув органлари фаолияти самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Мазкур мақола депутатлик фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, аҳоли ишончини мустаҳкамлаш ҳамда жамоатчилик назоратини кучайтиришга хизмат қилиши билан аҳамиятли ҳисобланади.