Халк депутатлари Янгиқўрғон туман кенгаши депутати Шавкатжон Ғайбулаев ҳамда участка нозири Муҳриддин Абдуваллиев иштирокида “Қизилқиёқ” МФЙ аҳолиси билан тағибот тадбири ўтказилди.
“Огоҳ бўлинг, фирибгар!” акцияси доирасида ташкил этилган тадбирда сўнгги пайтларда учраётган фирибгарлик ҳолатлари, интернет ва телефон орқали алдаш усуллари ҳақида атрофлича маълумот берилди. Фуқароларга шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, шубҳали қўнғироқ ва хабарларга ишонмаслик, содир бўлган воқеа ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ўз вақтида мурожаат қилиш зарурлиги тушунтирилди ва иштирокчиларга тақатма материаллар улашилди.
Тарғибот давомида аҳолини ҳушёрликка чақириш, ҳуқуқий саводхонликни ошириш ва жиноятларнинг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.