Yangiliklar

Депутат таълим муассасасида

Ҳалқ депутатлари туман кенгаши депутати ва раиси Равшан Мамажонов "Бешбулоқ" маҳалласи ҳудудида жойлашган "Беруний" хусусий мактабига ташриф буюрди. Ташриф давомида мактабда ўқувчилар таълим олишлари учун яратилган шароитлар, келгусида кутилаётган натижалар ва мавжуд муаммолар бўйича ўрганилди. Бундан ташқари мактаб раҳбари, тадбиркор М.Жўрабев билан мактабнинг 4-5-9-синф ўқувчилари билан бўлган суҳбатда ёшларнинг устоз билан мулоқотдаги фаоллиги, ўз мақсадлари йўлидаги қатъиятлиликлари, қолаверса эришаётган ютуқлари бугун давлатимиз раҳбарининг таълим соҳасида олиб бораётган ислоҳотлари самарасини бераётганлигида ўз аксини топаётганлиги таъкидланди. Ўрганиш бўйича депутат томонидан тегишли тушунтириш ва таклифлар берилди.

Slide 1 of 3