Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

ҲАР БИР ХОНАДОНДА ДАРОМАД МАНБАИ БЎЛИШИ УЧУН
ҲАР БИР ХОНАДОНДА ДАРОМАД МАНБАИ БЎЛИШИ УЧУН
Бугун туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Қайроқи маҳалласида хонадонбай ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида камбағалликни қисқартириш, эҳтиёжманд оилалар аъзоларининг бандлигини таъминлаш ҳамда улар учун барқарор даромад манбаларини яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Хусусан, тегишли реестрга киритилган фуқаро Дилдора Эргашеванинг тадбиркорлик фаолияти ўрганилди. У кондитер маҳсулотлари тайёрлаш орқали ҳозирда ойига 3–4 миллион сўм даромад олаётгани қайд этилди.
Шунингдек, реестрда турувчи Турсуной Мингбоеванинг тикувчилик фаолиятини ривожлантириш имкониятлари кўриб чиқилди. Ҳар икки фуқаронинг тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтириш ва даромадини ошириш мақсадида уларга имтиёзли кредит маблағлари ажратиш белгиланди.
✅ Бундай амалий ишлар орқали эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг тадбиркорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш ҳамда турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар изчил давом эттирилмоқда.
Slide 1 of 3