Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ҲОЛАТИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ҲОЛАТИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссияси йиғилишида мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда умумтаълим мактаблари раҳбарларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари юзасидан ҳисоботлари эшитилди.
Йиғилишда муассасаларнинг иситиш тизимлари, кўмир ва бошқа ёқилғи захиралари, электр тармоқлари, қозонхоналар, санитария-гигиена хоналари ҳамда биноларнинг техник ҳолати атрофлича муҳокама қилинди.
Аниқланган камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш, ўқувчи ва тарбияланувчилар учун хавфсиз ҳамда қулай шароитлар яратиш бўйича масъулларга тегишли тавсия ва топшириқлар берилди. Масалалар ижроси доимий комиссия назоратига олинди.

Slide 1 of 1