Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАР ЕРТЎЛАЛАРИНИНГ ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ
КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАР ЕРТЎЛАЛАРИНИНГ ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Абдуллаев Хуснимуҳаммад Нурмуҳаммедович томонидан сайлов округида жойлашган кўп қаватли уйлардаги ертўлаларнинг ҳолати ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида ертўлаларнинг санитария ҳолати, муҳандислик-коммуникация тармоқлари, ичимлик ва оқова сув қувурларининг созлиги, намлик ҳамда сув тўпланиши билан боғлиқ ҳолатлар кўздан кечирилди.
Шунингдек, кўп қаватли уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш, ертўлаларни тозалаш ва тартибга келтириш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича масъул ташкилотларга тегишли тавсиялар берилди. Масалаларнинг ижроси депутатлик назоратига олинди.
Slide 1 of 2