Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДАГИ КУТУБХОНА ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

 ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДАГИ КУТУБХОНА ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Мутавалиев Олимхон Умриллаевич томонидан сайлов округида жойлашган таълим муассасасидаги кутубхона фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида кутубхонанинг китоб фонди, адабиётларнинг сақланиш ҳолати, ўқувчилар учун яратилган шароитлар, дарсликлар билан таъминланганлик даражаси ҳамда китобхонликни тарғиб қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар кўздан кечирилди.
Шунингдек, ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларнинг китоб мутолаасига қизиқишини ошириш ва кутубхона фондларини янги адабиётлар билан бойитиш масалалари муҳокама қилинди.
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва кутубхона фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан таълим муассасаси масъулларига тегишли тавсиялар берилди.