Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

44-СОНЛИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИДАГИ ШАРОИТЛАР ЎРГАНИЛДИ
44-СОНЛИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИДАГИ ШАРОИТЛАР ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Мутавалиев Олимхон Умриллаевич ҳафталик иш режаси ижроси доирасида ўз сайлов округида жойлашган 44-сонли мактабгача таълим ташкилотида ўрганиш ишларини олиб борди.
Ўрганиш жараёнида тарбияланувчиларнинг сифатли ва белгиланган меъёрлар асосида озиқ-овқат билан таъминланиш ҳолати, маҳсулотларнинг сифати ва сақлаш шароитлари, таомнома ҳамда ошхонада санитария-гигиена талабларига риоя этилиши кўздан кечирилди.
Шунингдек, ташкилотнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, иситиш тизими, қозонхона ва электр тармоқларининг созлиги, хоналардаги ҳароратни меъёр даражасида сақлаш, дераза ва эшикларни зичлаш ҳамда зарур ёқилғи захирасини яратиш масалалари ўрганилди.
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш, тарбияланувчилар учун соғлом, хавфсиз ва қулай шароитларни таъминлаш юзасидан муассаса масъулларига тегишли тавсиялар берилди. Мазкур масалаларнинг ижроси депутатлик назоратига олинди.
Slide 1 of 2