35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

БЕКОБОД МАҲАЛЛАСИДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА БАЙРАМГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

БЕКОБОД МАҲАЛЛАСИДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА БАЙРАМГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Мутавалиев Олимхон Умриллаевич ўзи сайланган округ ҳудудидаги Бекобод маҳалласида бўлиб, маҳалла фаоллари ҳамда нуронийлар билан биргаликда ҳудудда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишларини ўрганди.
Ўрганиш давомида “Долзарб 40 кун” тадбирлари доирасида кўчалар ва аҳоли яшаш ҳудудларини ободонлаштириш, санитария ҳолатини яхшилаш, чиқиндиларни белгиланган тартибда олиб чиқиш, ариқ ва йўл бўйларини тозалаш, яшил ҳудудларни тартибга келтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан маҳаллада олиб борилаётган тайёргарлик ишлари, кўча ва жамоат жойларини байрамона безатиш, ҳудуд озодалиги ва ободлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди.
Маҳалла фаоллари ва нуронийлар билан мулоқот давомида ҳудудни янада обод ва кўркам қилиш, мавжуд муаммоларни ҳамжиҳатликда бартараф этиш ҳамда байрамни муносиб кутиб олиш юзасидан фикр ва таклифлар билдирилди.