Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

“Хафталик иш режаси доирасида депутат Миробод тумани 1-сонли Оилавий поликлиникада ўрганиш тадбири бўлиб ўтди.
Миробод тумани Кенгаши депутати Маманазаров Абдуҳаким Бозорович Кенгашнинг навбатдаги сессияси олдидан Миробод туманидаги 1-оилавий поликлиника ва унинг филиали фаолияти ўрганди.

Мазкур поликлиникада хизмат кўрсатиш тўлиқ рақамлаштирилган тизимга ўтказилган бўлиб, бунинг натижасида аҳолига хизмат кўрсатишда ортиқча қоғозбозликка чек қўйилган ва беморларнинг навбатда туриш ҳолатлари бартараф этилган бўлиб, аҳолини рози қилишга эришилмоқда. 1-оилавий поликлиника 2025-йил январда тўлиқ таъмирдан чиқарилган, замонавий медицина ускуналари билан жиҳозланган, филиалда эса кундузги стационар ташкил этилган.

🗣️ Депутат оилавий поликлиникадаги асосий бино ва филиалига ногиронлар учун шароитлар яратилганлиги, моддий-техника базаси, иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалиши, йод етишмаслиги касалликларини олдини олиш, ижтимоий ҳимоя реестрига киритилнган кам таъминланган оилаларга тиббий хизмат кўрсатиш, беморларни электрон рецепт асосида дори-дармон билан таъминлаш тизими натижадорлиги, патронаж ходимларини оилаларга бириктирилганлиги, медперсонални муомала маданиятини алохида ўрганди.

Асос: Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 23.09.2013 йилдаги ЎРҚ-353-сон;

Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 03.05.2007 йилдаги ЎРҚ-97-сон;

«Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (янги таҳрир) Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, №ЎРҚ-399, Қабул қилинган сана 04.01.2016

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 19-майдаги "Республикада соғлиқни сақлаш тизимини ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тамойилларини такомиллаштириш орқали соҳани ислоҳ қилишни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-88-сонли Фармони
Slide 1 of 8