Yangiliklar

ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Темирова Феруза Алиакбаровна томонидан сайлов округида жойлашган Хўжашўркент маҳалласида ҳоким ёрдамчисининг фаолияти ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида маҳаллада аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан ишлаш ҳамда фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш ҳолати таҳлил қилинди.

Шунингдек, ҳудудда амалга оширилаётган лойиҳалар, янги иш ўринлари яратиш, аҳолининг даромад манбаларини кўпайтиришга қаратилган чора-тадбирлар юзасидан масъуллар билан мулоқот ўтказилди.

Депутат томонидан ҳар бир мурожаатга масъулият билан ёндашиш, муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш ҳамда маҳаллада амалий натижадорликни ошириш муҳим экани таъкидланди.

✅ Бундай ўрганишлар маҳаллабай ишлаш тизими самарадорлигини ошириш, аҳоли муаммоларига жойида ечим топиш ҳамда давлат идоралари ва халқ ўртасидаги ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилади.