Yangiliklar

ОИЛАВИЙ ПОЛИКЛИНИКА ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

ОИЛАВИЙ ПОЛИКЛИНИКА ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутати Мухаммадиева Наргиза Лапасовна ҳамда Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна Янгиқўрғон туманида жойлашган 59-сонли оилавий поликлиникада бўлиб, ушбу тиббиёт муассасаси фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Ташриф давомида поликлиникада аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати, беморлар учун яратилган шарт-шароитлар, дори-дармон таъминоти, тиббий жиҳозлардан фойдаланиш ҳолати ҳамда тиббиёт ходимларининг фаолияти ўрганилди.

Шунингдек, муассасада фуқароларга қулай ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, профилактик тадбирларни кучайтириш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, шунингдек, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Бу каби ўрганишлар аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизматлар сифатини янада яхшилаш ҳамда соҳа фаолияти устидан жамоатчилик назоратини кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Slide 1 of 4