4-сентябрь куни бутун мамлакатимизда бўлгани каби туманимиздаги мавжуд 8 та умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактабларда биринчи қўнғироқ тадбирлари ва “Мустақиллик дарслари” кўтаринки руҳда ташкиллаштирилди.
Қоровулбозор тумани ҳокими Акмал Остонов ихтисослаштирилган мактабда янги ўқув йили бошланиши муносабати билан ўтказилган “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остидаги тадбирда иштирок этди.