Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ. Халқ депутатлари Олтинкўл тумани Кенгашининг 16-“Марказ” сайлов округидан сайланган депутати Исомиддинов Холмирза Хамидовичдан Сув таъминоти” АЖ раҳбари Д. Бурхоновга  “Марказ” МФЙ ҳудудида сув таъминоти тармоғида юзага келган носозликни жойига чиққан ҳолда ўрганиш, унинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ва бартараф этиш, шунингдек, аҳолига ичимлик суви таъминотини барқарорлаштириш бўйича зарур чораларни кўриш сўралади.
янв.21
ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ. Халқ депутатлари Олтинкўл тумани Кенгашининг 21-“Кўтармачек” сайлов округидан сайланган депутати Мағзумов Қурвонбой Янгибоевичдан Сув таъминоти” АЖ раҳбари Д. Бурхоновга “Кўтармачек” ҳудудидаги сув таъминоти тармоғида юзага келган носозликни жойига чиққан ҳолда ўрганиш, унинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ва бартараф этиш, шунингдек, аҳолига ичимлик суви етказиб беришни барқарорлаштириш бўйича зарур чораларни кўриш сўралади.
янв.21
Andijonda Sirdaryo bilan tajriba almashish jarayonining ikkinchi kunining birinchi manzili Oltinko'l tumanida joylashgan mebel markazi bo'ldi Andijon viloyatiga xalq deputatlari Sirdaryo viloyati Kengashi delegatsiyasi tajriba almashish jarayonining ikkinchi kuni avvalida Oltinko'l tumanida joylashgan "Andijon mebel markazi" bo'ldi. Mebel markaziga tashrif buyurgan mehmonlar ushbu markazda ishlab chiqarilayotgan mebellar va ularning sifati bilan yaqindan tanishdilar hamda ushbu mebel markazi faoliyati haqida ma'lumotga ega bo'ldilar.
янв.21
Ishsiz yoshlar bilan ochiq muloqot o‘tkazildi Xalq deputatlari Oltinko‘l tumani Kengash 5-“Ko‘makay”saylov okrugidan saylangan deputat Rasulov Otavullaxon Abdulaxadovich “Payshanba — yoshlar kuni” doirasida ishsiz yoshlar bilan ochiq muloqot o‘tkazdi. Uchrashuv davomida yoshlarning bandligini ta’minlash, ularni doimiy ish o‘rinlariga joylashtirish, kasb-hunarga yo‘naltirish hamda tadbirkorlik faoliyatini yo‘lga qo‘yish bo‘yicha mavjud imkoniyatlar muhokama qilindi. Shuningdek, yoshlarning murojaat va takliflari tinglanib, ularning muammolarini ijobiy hal etish hamda bandligini ta’minlash yuzasidan tegishli mas’ullarga aniq topshiriqlar berildi.
янв.21
Эксперт гуруҳи билан муҳим вазифалар муҳокама қилинди Халқ депутатлари Олтинкўл тумани Кенгаши котибияти мудири У. Холматов ташаббуси билан Ёшлар эксперт гуруҳи вакиллари иштирокида маслаҳат учрашуви ташкил этилди. Мулоқот давомида туманда бугунги кунга қадар амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, мавжуд натижалар таҳлил этилди. Шунингдек, айни пайтда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг мазмун-моҳияти, уларнинг аҳоли, айниқса ёшлар ҳаётига таъсири ҳамда келгусидаги истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. Учрашувда туман тараққиёти учун муҳим бўлган устувор йўналишлар белгилаб олиниб, уларни самарали амалга оширишда ёшларнинг ташаббуси, таклиф ва фикрларидан кенг фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
янв.21
QORAQALPOQ MAHALLASIDA IJTIMOIY MUAMMOLAR O‘RGANILDI Prezidentimiz Shavkat Mirziyoyev raisligida o‘tkazilgan videoselektor yig‘ilishida belgilangan vazifalar ijrosi doirasida Andijon viloyati kotibiyat mudiri Nasibaxon To‘ychiyeva hamda Oltinkol tuman xalq deputatlari kengashi kotibiyat mudiri 17- saroy 1saylov okrugidan saylangan deputat U.Xolmatovlar bugun “Qoraqalpoq ” MFY mahallasida ijtimoiy reestrga kiritilgan hamda kambag‘allikdan chiqarish ro‘yxatidagi 18 nafar oila vakillari bilan uchrashdi. Muloqot davomida oilalarning muammolari o‘rganilib, ularni kambag‘allikdan chiqarish, bandligini ta’minlash va daromadlarini oshirish bo‘yicha amaliy taklif va tavsiyalar berildi. Jumladan shu mahallada yashovchi Abduholiqov Shavkatbekni tumandagi, Suv hujaligi bo‘limiga ishga joylashtirildi. Va qo‘shimcha daromat manbayi sifatida, chorvachilikni rivojlantirish maqsadida 15 milon imtiyozli kiridit  berilishi masalasi ko‘rildi.
янв.21
Халқ депутатлари Олтинкўл тумани Кенгаши котибияти мудири, 17-«Сарой-1» сайлов округидан сайланган депутат У. Холматов бугун масъул ходимлардан иборат ишчи гуруҳ билан биргаликда ҳудуддаги 27-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, муассаса фаолиятини атрофлича ўрганди.
янв.21
Кунлик иш режаси
янв.21
📌 XALQ DEPUTATLAR OLTINKOʻL TUMANI KENGASHINING 8-12-IYUN KUNLARI UCHUN MO‘LJALLANGAN HAFTALIK ISH REJASI. 🗓 8-Iiyun Mahallalarda infratuzilma holatini o‘rganish. 🗓 9-Iiyun Aholiga sifatli tibbiy yordam ko‘rsatilishi (tibbiy xizmatlar va dorilar bilan ta’minlash) holatini o‘rganish. 🗓 10-Iiyun Mahallalarda “Mahalla yettiligi” faoliyatini o‘rganish 🗓 11-Iiyun Yoshlar bandligi va kasbga yo‘naltirish ishlari holatini o‘rganish 🗓 12-Iiyun 2026 йил 16 февралдаги ПҚ–62-сон қарорнинг ижроси юзасидан Bozorlarda narx-navo barqarorligi va mahsulot sifati nazorati.
янв.21
Олтинкўл тумани халқ депутатлари Кенгаши котибияти мудири У. Холматов томонидан ҳудуддаги кутубхоналар фаолияти ва уларда яратилган шарт-шароитлар ўрганилди. Ўрганиш жараёнида кутубхоналарнинг моддий-техник базаси, китоб фондининг ҳолати, китобхонлар қамрови ҳамда аҳоли, айниқса ёшларни китобхонликка жалб этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди. Шунингдек, муассасаларда китобхонлар учун яратилган қулайликлар, ўқув залларининг ҳолати, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш имкониятлари ва китобхонлар сонини оширишга қаратилган ташкилий чора-тадбирлар юзасидан масъуллар билан суҳбатлар ўтказилди. Бундан ташқари, ҳудуддаги хиёбонлар ва жамоат дам олиш масканларининг санитария ҳолати, ободонлаштириш ишлари, кўкаламзорлаштириш даражаси ўрганилди. Мазкур ўрганишлар аҳолига кўрсатилаётган маданий хизматлар сифатини ошириш, китобхонлик маданиятини кенг тарғиб қилиш ҳамда ҳудудларни янада обод ва кўркам ҳолатга келтиришга хизмат қилади.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

Бугун, 12 июнь куни Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг 80-сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида вилоят секторлари, тегишли вилоят бошқармалари, ташкилотлари ва муассасалари раҳбарлари, сиёсий партиялар, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, жамоат ташкилотлари, вилоят ҳокимлиги бўлинмалари масъуллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган сессияда шаҳар-туманлар студияларидан ҳам тегишли мутасаддилар қатнашишди. Сессияни халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошқариб борди. 

Сессияда дастлаб вилоятда мактабгача таълим тизимининг сифат ва самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлиги тўғрисида 9-Шербудин сайлов округидан депутат Саида Шарипованинг ахбороти эшитилди.  

Қайд этилишича, вилоятдаги мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган ишлар аҳволи билан яқиндан танишиш ҳамда тизимдаги камчилик ва муаммоларни бартараф этиш мақсадида саволнома ва ишчи гуруҳ таркиби шакллантирилиб, жойларда ўрганиш ишлари олиб борилган.  

Вилоятда бугунги кунда жами 1 минг 802 та мактабгача таълим ташкилотлари бўлиб, шундан 484 та давлат, 23 та хусусий, 96 та давлат хусусий шерикчилик асосида ва 1 минг 199 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолият олиб бормоқда. Вилоятда 152 минг 893 нафар мактабгача ёшдаги бола мавжуд бўлиб, улардан 121 минг 610 нафари  ёки 80 фоизи мактабгача таълим билан қамраб олинган. Мактабгача таълим тизимида 11 минг 230 нафар (шундан 4 минг 363 нафар (38,9 фоизи) олий маълумотли, 6 минг 867 нафар (61,1 фоиз) ўрта махсус маълумотли) педагог ходимлар меҳнат қилиб келишмоқда. Вилоятда охирги 4 йилда ташкилотлардаги олий маълумотли кадрлар кўрсаткичи 16,7 фоиздан 33 фоизга ошган. 

Ўрганишлар натижасида тизимда эришилган ютуқлар билан бирга ҳали ўз ечимини кутаётган масалалар, тизимли муаммолар борлиги аниқланди. Вилоят бўйича мактабгача таълим қамраб олиш даражаси 80 фоизни ташкил қилаётган бир пайтда Олот, Қоракўл, Бухоро туманларида (70 фоиз) қамров даражаси вилоят кўрсатгичидан паст. Мактабгача таълим тизимининг энг аҳамиятли томонларидан бири болаларнинг соғлом овқатланиши ҳамда уларни тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласида вилоятдаги 172 та давлат мактабгача таълим такилотларида ҳалигача ичимлик суви ташиб келтирилмоқда. Ўрганишлар давомида ташкилотларнинг ошхоналарида овқатларни тайёрлаш, маҳсулотларни омборларда сақлаш бўйича кўплаб салбий ҳолатларни кузатилган. Мактабгача таълим ташкилотларида санитария нормаларига риоя этилиши жуда долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Хусусан, ишчи гуруҳи томонидан бу борада Ғиждувон туманидаги 6 та (5-,17-,60-,78-,52-,64-сон) давлат мактабгача таълим ташкилотларида камчиликлар аниқланган.  

Сессияда мазкур масала юзасидан вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Фаррух Қурбоновнинг ҳисоботи ҳам тингланди.  

Кун тартибидаги навбатдаги масала вилоятдаги маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан максадли фойдаланиш борасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати ҳақида 20-Вобкент сайлов округидан депутат, “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари, Махсуд Мухаммедов ахборот берди.  

Таъкидланишича, вилоятдаги маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан мақсадли фойдаланиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан саволнома ва ишчи гуруҳ таркиби шакллантирилиб, ўрганиш ишлари олиб борилган. Унга кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2019 йил 4 октябрдаги 846-сон қарорига мувофиқ Бухоро вилоятида 829 та моддий маданий мерос объектлари давлат муҳофазасига олинган. Шундан 287 таси археология ёдгорликлари, 508 таси архитектура объектлари, 17 таси диққатга сазовор жойлар ҳамда 17 таси монументал саньат ёдгорликларини ташкил этади. 

Ўрганишлар жараёнида вилоятда мавжуд 829 та маданий мерос объектларининг 435 тасида муҳофаза белгилари ўрнатилмаганлиги, 82 та объект таъмирлаш-тиклаш ишларига муҳтожлиги, археология объектларининг 5 тасига зарар етказилганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 7 июндаги “Реклама тўғрисида”ги ЎРҚ-776-сон Қонунга асосан ташқи рекламани моддий маданий мерос объектларига ўрнатилиши таъқиқланиши белгиланган бўлсада, 20 та маданий мерос объектларига ташқи реклама баннерлари ноқонуний ўрнатилганлиги аниқланган. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича вилоят ишчи гуруҳи ва вилоят маданий мерос бошқармасининг масъул ходимлари томонидан бир қатор чора-тадбирлар белгиланиб, маданий мерос объектларида ўрнатилган баннерларнинг 12 таси ўрганиш жараёнида ҳамда қолганлари эса ҳозирги кунга қадар тўлиқ бартараф этилди. 

Бугунги кунда вилоятдаги бир қатор маданий мерос объектларида реставрация ва консервация қилиш ишлари бошлаб юборилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 мартдаги “2022 йилда туризм ва маданий мерос объектлари инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 110-сон қарорига ҳамда тегишли Манзилли дастурга асосан 2022 йилда Бухоро вилоятидаги 25 та маданий мерос объектида реставрация ва консервация ишларини олиб бориш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда 20 та маданий мерос объектларида реставрация ва асрашга доир концервация ишлари бошланган ва реставрация ишлари олиб борилаётган объектларнинг ҳар бирида 5 тадан 15 нафаргача малакали уста-реставраторлар таъмирлаш-тиклаш ишларини олиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 мартдаги 102-сонли йиғилиш баёнига асосан тасдиқланган манзилли рўйхатга мувофиқ жорий йилда яна қўшимча 18 та объектда таъмирлаш-тиклаш ишлари бошланиши режалаштирилган. Вилоятдаги маданий мерос объектларидан мақсадли фойдаланишни таъминлаш борасида ҳам бир қатор самарали ишлар олиб борилган. Жумладан, вилоятдаги 68 та маданий мерос объектлари ва уларнинг қисмлари 373 нафардан ортиқ ҳунармандлар ва тадбиркорлик субектларига ижарага берилган бўлиб, мазкур объектларда ҳунармандчилик устахоналари, фото ва арт-галереялари, ҳунурмандчилик маҳсулотлари ва сувенирлар савдоси, фольклёр, ҳаммом ва бошқа турдаги фаолиятлар ташкил этилган.

Бундан ташқари, 2001 йил 30 августдаги “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги 269-II-сонли Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинган бўлиб, мазкур қонуннинг 27-моддасига асосан 13 та маданий мерос объектлари Давлат музей қўриқхоналарига, 45 та объект диний ташкилотларга текин фойдаланиш шартномалари асосида фойдаланишга топширилган. Шу билан бирга жорий йилда Бухоро вилоятидаги маданий мерос объектлари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон моддий маданий меросининг электрон портали (uzheritage.org)га ўзбек, инглиз, рус тилларида тўлиқ киритилиши таъминланган.  

Кўриб чиқилган масалалар юзасидан халқ депутатлари вилоят Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди. 

Slide 1 of 19