Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Xalq deputatlari Oltinkoʻl tumani Kengashi Viloyat deputati M.Sultonova xamda Kotibyat murudi U.Xolmatov bilan birgalikda Koʻtarmachek MFY hududidagi ko‘chalarda olib borilayotgan ta’mirlash ishlari joyiga chiqib o‘rganildi. O‘rganish jarayonida yo‘l qurilishi sifati, ishlarning borishi va belgilangan muddatlarga rioya etilishi alohida e’tiborga olindi. Aniqlangan kamchiliklar yuzasidan tegishli mas’ullarga zarur ko‘rsatmalar berilib, ishlarni sifatli va o‘z vaqtida yakunlash bo‘yicha tavsiyalar bildirildi. Hudud infratuzilmasini yaxshilash, aholiga qulay sharoit yaratish borasidagi ishlar izchil davom ettirilmoqda.
янв.21
Соат 08:30–09:00 Ходимларнинг ишга ўз вақтида келиши назорат қилиниб, кунлик вазифалар белгилаб берилади. Ҳар бир ходимга камида 3 тадан топшириқ (2 та депутатлик ва 1 та комиссия йўналишида) тақсимланади. Э-Кенгаш орқали келиб тушган мурожаатлар кўриб чиқилиб, ижрочиларга бириктирилади. Соат 10:00–12:00 28 та “Янги Ўзбекистон” ва 52 та “оғир” маҳаллаларда олиб борилаётган ишлар вилоят Кенгаши депутати ҳамда Кўтармачек ҳудуди вакиллари билан биргаликда ўрганилади. Соат 13:00–15:00 Ўрганиш ишлари Оқтумор ҳудудида давом эттирилиб, аҳоли муаммолари ўрганилади ва тегишли таклифлар шакллантирилади. Соат 15:00–16:30 Депутатлар фаолияти ва тадбирларини ахборот каналларида ёритиш ишлари ташкил этилади. Соат 16:30–17:30 Кун якуни бўйича бажарилган ишлар таҳлил қилиниб, режа ижроси мониторинг қилинади.
янв.21
Халқ депутатлари Олтинкўл туман Кенгаши котибят мудури Холматов Умиджон Алижонович бугунги иш режасига мувофиқ Жумладан, «Сарой» МФЙдаги оғир ҳудуд маҳалласида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Ўрганишлар давомида ҳудудда олиб борилаётган ободонлаштириш, инфратузилмани яхшилаш, аҳолига қулай шароитлар яратишга қаратилган ишлар кўздан кечирилди. Шунингдек, маҳалла фаоллари ва аҳоли билан мулоқот ўтказилиб, уларнинг таклиф ва мурожаатлари тингланди.
янв.21
Соат 08:30–09:00 Ходимларнинг ишга келиши назорат қилиниб, кунлик вазифалар (ҳар бир ходимга камида 3 та) белгилаб берилади. Келиб тушган мурожаатлар кўриб чиқилиб, масъулларга тақсимланади. Соат 09:00–10:00 Вилоят Кенгаши йиғилишида иштирок этиш. Соат 10:00–13:00 Халк депутатлари Олтинку́л туман Депутат У.Холматовнинг у́зи сайланган "Сарой"-1 округидаги масалаларни ўрганиш ва депутатлар фаолиятини ташкил этиш ишлари. Соат 14:00–15:30 Маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар жойида ўрганилади. Соат 15:30–17:30 Депутат сўровлари ва тадбирларини ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда ёритиш. Соат 17:30–18:00 Кун якуни бўйича таҳлил ва мониторинг ишлари.
янв.21
Халқ депутатлари Олтинкўл тумани Кенгашининг 6-«Айшаxоним» сайлов округидан сайланган депутат Азизов Ортиқбой Азизбекович томонидан навбатдаги ўрганиш ишлари амалга оширилди. Ўрганиш жараёнида Кенгаш котибияти мудири ҳамда ҳоким ёрдамчиси фаолияти ўрганилиб, улар томонидан амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди. Шунингдек, сайлов ҳудудида аҳоли мурожаатлари, ижтимоий-иқтисодий ҳолат ва мавжуд муаммолар ўрганилди. Ўрганиш давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар берилди ҳамда масъулларга аниқ вазифалар юклатилди.
янв.21
Халқ депутатлари Олтинкўл туман Кенгаши 17-“Сарой” сайлов округидан сайланган депутат Холматов Умиджон Алижонович тумандаги Давлат хизматлари марказига ташриф буюрди. Ташриф давомида у ерда бўлган фуқаролар билан мулоқот қилиб, уларнинг кундалик муаммолари, мурожаатлари ва таклифларини тинглади. Депутат томонидан фуқароларга яратилаётган шарт-шароитлар, хизмат кўрсатиш сифати ва навбатлар тизими ўрганилди. Аниқланган камчиликлар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилиб, хизмат сифатини янада яхшилаш бўйича таклифлар илгари сурилди. Шунингдек, фуқароларга давлат хизматларидан фойдаланиш тартиби бўйича тушунтиришлар берилиб, уларнинг муаммоларини ҳал этишга амалий ёрдам кўрсатилди.
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ОЛТИНКЎЛ ТУМАН КЕНГАШИ 📊 КУНЛИК ИШ РЕЖА 🕘 09:00 – 09:30 ▫️ Ходимлар ишга ўз вақтида келганлиги назорат қилинди ▫️ Ҳар бир ходимга кунлик вазифалар (камида 3 та) белгилаб берилди ▫️ Давлат органлари ҳамда жисмоний ва юридик шахслардан келган мурожаатлар, жумладан Э-Кенгаш орқали тушган аризалар кўриб чиқилиб, масъулларга тақсимланди 🕤 09:30 – 12:30 ▫️ Депутат О. Азизов томонидан ўз сайлов округида берилган 24 та тавсия ижроси ўрганилди ▫️ Маҳалла етакчилари томонидан амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилиниб, аниқланган муаммолар юзасидан таклифлар ишлаб чиқилди 🕐 13:00 – 15:00 ▫️ Котибият мудири У. Холматов томонидан 17-“Сарой” сайлов округида назорат ишлари олиб борилди ▫️ Бозорларда аҳоли истеъмоли учун зарур маҳсулотлар нарх-наволари ва етарлилиги ўрганилди 🕒 15:00 – 17:00 ▫️ Депутатлар томонидан амалга оширилаётган тадбирларни оммавий ахборот каналларида ёритиш ишлари ташкил этилди 🕔 17:00 – 18:00 ▫️ Олтинкўл туман Кенгашининг расмий канали
янв.21
Халқ депутатлари Олтинкўл туман Кенгаши 2-«Уйғур» сайлов округидан сайланган депутат Абдуллаева Мастура Шаробиддиновна Кенгаш котибияти мудири ҳамда ижтимоий ходим билан биргаликда ҳудуддаги аҳоли хонодонларида ўрганиш ишларини олиб борди. Ўрганиш жараёнида фуқароларнинг ижтимоий ҳолати, яшаш шароитлари, мавжуд муаммолари ҳамда уларни бартараф этиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар атрофлича кўриб чиқилди. Шунингдек, аҳоли билан мулоқот қилиниб, уларнинг таклиф ва мурожаатлари тингланди.
янв.21
Xalq deputatlari Oltinko‘l tuman Kengashi 5-“Ko‘makay” saylov okrugidan saylangan deputat tuman hokimi O. Rasulov Turkiston massivida joylashgan “Ko‘hna vodiy gavhari” fermer xo‘jaligi dala maydonlarini ko‘zdan kechirdi. Jarayonda paxta ekinlari holati hamda tomchilatib sug‘orish tizimining joriy etilishi o‘rganildi. Yakunda suvni tejovchi texnologiyalarni kengaytirish va agrotexnik tadbirlarni sifatli tashkil etish yuzasidan tegishli ko‘rsatmalar berildi.
янв.21
Халқ депутатлари Олтинкўл туман Кенгаши котибияти мудири У.Холматовнинг 📅 2026 йил 2 май кунги шахсий кунлик иш режаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзолари ва маҳаллий Кенгаш депутатлари билан учрашув бўлиб ўтди

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда махаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПҚ-408-сонли қарори, “Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий вазифаларини жадал суръатларда ҳал этиш ҳамда аҳоли фаровонлигини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПҚ-50-сонли қарори, 2023 йил 16 февралдаги “2023 йилда қайта тикланувчи энергия
манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ–57-сонли қарорларининг ижроси юзасидан
Тошкент шаҳар, Миробод туманида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари Р.Алимов ва А.Тўйчиев, халқ депутатлари Тошкент шахар Кенгаши депутати Я.Якубов, халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши депутатлари А.Ахмедов, А.Каримов хамда Миробод туман ҳокимининг ўринбосарлари, мутассадди ташкилот рахбарлари ва маҳалла раислари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. 

Учрашув кун тартибида Тошкент шаҳрида, Миробод туманида муқобил, қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан аҳоли ўртасида тушунтириш-тарғибот ишларини ва парламент назоратини ташкил этиш масалалари ва ушбу йўналишлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорлари ижросини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар кўриб чиқилди ва бу йўналишда туманда амалга
оширилаётган ишлар бўйича мутассадиларнинг ахборотлари тингланди.
 

Хусусан, кўп қаватли уйлар, ижтимоий объектлар ва бошқа биноларнинг том қисми, саноат
зоналари, автотураргоҳ ва йирик сув иншоотлари ҳудудини қамраб олиш ва натижада
Тошкент шаҳрида 2023 йилда 240 млн кВт соатлик қўшимча талабни 4 баравар ортиғи билан, яъни 1 млрд 80 млн кВт соат ҳажмда таъминлаш имконияти пайдо бўлиши айтилди.
 

Миробод туманида 178 та аҳоли хонадонларига қуёш панелларини ўрнатиш орқали қўшимча 0.8 МВт электр энергияси ишлаб чиқариш имкони мавжудлиги айтилди.  

Шунингдек, Сенат аъзолари “Толариқ” МФЙ ҳудудида амалга оширилган ишлар билан танишди. 

Учрашув якунида Сенаторлар томонидан мутасадди раҳбарларга ва депутатларга тегишли тавсиялар берилди. 

Slide 1 of 6