Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Халқ депутатлари Олтинкўл тумани Кенгаши котибияти мудири, 17-«Сарой-1» сайлов округидан сайланган депутат У. Холматов бугун масъул ходимлардан иборат ишчи гуруҳ билан биргаликда ҳудуддаги 27-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, муассаса фаолиятини атрофлича ўрганди.
янв.21
Кунлик иш режаси
янв.21
📌 XALQ DEPUTATLAR OLTINKOʻL TUMANI KENGASHINING 8-12-IYUN KUNLARI UCHUN MO‘LJALLANGAN HAFTALIK ISH REJASI. 🗓 8-Iiyun Mahallalarda infratuzilma holatini o‘rganish. 🗓 9-Iiyun Aholiga sifatli tibbiy yordam ko‘rsatilishi (tibbiy xizmatlar va dorilar bilan ta’minlash) holatini o‘rganish. 🗓 10-Iiyun Mahallalarda “Mahalla yettiligi” faoliyatini o‘rganish 🗓 11-Iiyun Yoshlar bandligi va kasbga yo‘naltirish ishlari holatini o‘rganish 🗓 12-Iiyun 2026 йил 16 февралдаги ПҚ–62-сон қарорнинг ижроси юзасидан Bozorlarda narx-navo barqarorligi va mahsulot sifati nazorati.
янв.21
Олтинкўл тумани халқ депутатлари Кенгаши котибияти мудири У. Холматов томонидан ҳудуддаги кутубхоналар фаолияти ва уларда яратилган шарт-шароитлар ўрганилди. Ўрганиш жараёнида кутубхоналарнинг моддий-техник базаси, китоб фондининг ҳолати, китобхонлар қамрови ҳамда аҳоли, айниқса ёшларни китобхонликка жалб этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди. Шунингдек, муассасаларда китобхонлар учун яратилган қулайликлар, ўқув залларининг ҳолати, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш имкониятлари ва китобхонлар сонини оширишга қаратилган ташкилий чора-тадбирлар юзасидан масъуллар билан суҳбатлар ўтказилди. Бундан ташқари, ҳудуддаги хиёбонлар ва жамоат дам олиш масканларининг санитария ҳолати, ободонлаштириш ишлари, кўкаламзорлаштириш даражаси ўрганилди. Мазкур ўрганишлар аҳолига кўрсатилаётган маданий хизматлар сифатини ошириш, китобхонлик маданиятини кенг тарғиб қилиш ҳамда ҳудудларни янада обод ва кўркам ҳолатга келтиришга хизмат қилади.
янв.21
Халқ депутатлари Олтинкўл тумани Кенгашининг 8-«Айрончи» сайлов округидан сайланган депутати Д. Каримов томонидан сайловчилар билан учрашувлар ўтказилди. Учрашувлар давомида депутат ўз округи ҳудудидаги маҳаллаларда аҳоли билан бевосита мулоқот қилиб, хонадонма-хонадон юриб фуқароларнинг муаммо ва таклифларини ўрганди. Суҳбатлар жараёнида маҳалладаги ижтимоий-иқтисодий масалалар, аҳолини қийнаётган муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди. Ўрганишлар натижасида бир нафар ёш фуқаро тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантириш мақсадида имтиёзли кредит олиш истагини билдириб мурожаат қилди. Мазкур мурожаат атрофлича ўрганилиб, амалдаги тартиб ва имкониятлар юзасидан тушунтиришлар берилди ҳамда масалани ижобий ҳал этиш мақсадида тегишли мутасадди ташкилотларга йўналтирилди. Депутат томонидан келиб тушаётган ҳар бир мурожаатни назоратга олиб, уларнинг ижросини таъминлаш бўйича амалий ишлар изчил давом эттирилмоқда.
янв.21
📝 Халқ депутатлари Олтинкўл тумани Кенгаши котибияти мудири ҳамда 8-“Айрончи” сайлов округидан сайланган депутат Каримов Дилмуроджон Азимович иштирокида маҳаллада ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш давомида маҳалладаги хонадонлар ҳолати, аҳолининг турмуш шароити, томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш, оилавий тадбиркорлик ва даромад манбаларини кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишилди. Шунингдек, фуқаролар билан мулоқот қилиниб, уларни қийнаётган масалалар, таклиф ва мурожаатлар тингланди. Аниқланган муаммоларни ҳал этиш юзасидан тегишли масъулларга вазифалар белгилаб берилди ҳамда аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган ишлар юзасидан тавсиялар берилди.
янв.21
Xalq deputatlari Oltinkoʻl tumani Kengashi Viloyat deputati M.Sultonova xamda Kotibyat murudi U.Xolmatov bilan birgalikda Koʻtarmachek MFY hududidagi ko‘chalarda olib borilayotgan ta’mirlash ishlari joyiga chiqib o‘rganildi. O‘rganish jarayonida yo‘l qurilishi sifati, ishlarning borishi va belgilangan muddatlarga rioya etilishi alohida e’tiborga olindi. Aniqlangan kamchiliklar yuzasidan tegishli mas’ullarga zarur ko‘rsatmalar berilib, ishlarni sifatli va o‘z vaqtida yakunlash bo‘yicha tavsiyalar bildirildi. Hudud infratuzilmasini yaxshilash, aholiga qulay sharoit yaratish borasidagi ishlar izchil davom ettirilmoqda.
янв.21
Соат 08:30–09:00 Ходимларнинг ишга ўз вақтида келиши назорат қилиниб, кунлик вазифалар белгилаб берилади. Ҳар бир ходимга камида 3 тадан топшириқ (2 та депутатлик ва 1 та комиссия йўналишида) тақсимланади. Э-Кенгаш орқали келиб тушган мурожаатлар кўриб чиқилиб, ижрочиларга бириктирилади. Соат 10:00–12:00 28 та “Янги Ўзбекистон” ва 52 та “оғир” маҳаллаларда олиб борилаётган ишлар вилоят Кенгаши депутати ҳамда Кўтармачек ҳудуди вакиллари билан биргаликда ўрганилади. Соат 13:00–15:00 Ўрганиш ишлари Оқтумор ҳудудида давом эттирилиб, аҳоли муаммолари ўрганилади ва тегишли таклифлар шакллантирилади. Соат 15:00–16:30 Депутатлар фаолияти ва тадбирларини ахборот каналларида ёритиш ишлари ташкил этилади. Соат 16:30–17:30 Кун якуни бўйича бажарилган ишлар таҳлил қилиниб, режа ижроси мониторинг қилинади.
янв.21
Халқ депутатлари Олтинкўл туман Кенгаши котибят мудури Холматов Умиджон Алижонович бугунги иш режасига мувофиқ Жумладан, «Сарой» МФЙдаги оғир ҳудуд маҳалласида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Ўрганишлар давомида ҳудудда олиб борилаётган ободонлаштириш, инфратузилмани яхшилаш, аҳолига қулай шароитлар яратишга қаратилган ишлар кўздан кечирилди. Шунингдек, маҳалла фаоллари ва аҳоли билан мулоқот ўтказилиб, уларнинг таклиф ва мурожаатлари тингланди.
янв.21
Соат 08:30–09:00 Ходимларнинг ишга келиши назорат қилиниб, кунлик вазифалар (ҳар бир ходимга камида 3 та) белгилаб берилади. Келиб тушган мурожаатлар кўриб чиқилиб, масъулларга тақсимланади. Соат 09:00–10:00 Вилоят Кенгаши йиғилишида иштирок этиш. Соат 10:00–13:00 Халк депутатлари Олтинку́л туман Депутат У.Холматовнинг у́зи сайланган "Сарой"-1 округидаги масалаларни ўрганиш ва депутатлар фаолиятини ташкил этиш ишлари. Соат 14:00–15:30 Маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар жойида ўрганилади. Соат 15:30–17:30 Депутат сўровлари ва тадбирларини ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда ёритиш. Соат 17:30–18:00 Кун якуни бўйича таҳлил ва мониторинг ишлари.
Аждодларимиз оила муқаддаслиги ҳақида

Абу Наср Фаробий ўзининг ижтимоий-фалсафий, сиёсий қарашларининг марказига инсонни, унинг мақсад-муддаоларини ўрганишни, ахлоқий камолот ва бахт-саодатга эришув йўлларини кўрсатишни қўяди. Ахлоқий камолот деганда, файласуф хайр-эҳсонли ишлар, гўзал инсоний фазилатларни тушунади. Ахлоқий камолотга халақит берувчи салбий иллатларга эса дангасалик, билимсизлик, онгсизлик, нодонлик, ҳунарсизлик киради. “Ҳақиқатда, – дейди у, – ҳар бир борлиқ ҳеч сўзсиз ўз вужудига ўзига хос бўлган мартаба – энг юксак камолотга эришиш учун борлиққа келган. Инсон учун хос бўлган бу камолотнинг номини энг етук бахт-саодат деб аталади”. Комил инсон, олимнинг назарида, билимдон, ақлли, зукко, одил, софдил, камтар, хушфеъл, жамият манфаатини кўзловчи, ор-ғурурли ва бошқа фазилатлар соҳиби бўлиши лозим. Фаробий таъкидлайдики, ақл фақат инсонгагина хос бўлган туғма қувват – руҳий куч билан боғлиқ. Инсон тушуниш, фаҳмлаш, муҳокама қилиш, фикрлаш қувватига туғилишдан эга бўлади, бу хусусиятлар бола камолга ета бориши билан ривожланиб боради.

Фаробий, инсон камолотга ёлғиз ўзи эриша олмайди, у бошқалар билан алоқада бўлиш, уларнинг кўмаклашуви ёки муносабатларига муҳтож бўлади, дейди. Хусусан, Форобий айтадики, “бахт-саодат осойишта ҳаёт, кишилар ўртасидаги ҳамкорлик, комил инсон ҳақидаги идеаллар, маънавий баркамоллик инсоннинг кўп ижобий фазилатлари ва хислатлари асосида кишилар жамоасида юзага келади”. Унингча, инсон ўз-ўзидан бахтли бўла олмайди, бу нарса унинг ҳаракатларига, меҳнатига, касб-ҳунарни эгаллашига, билимига боғлиқ. “...Инсон юксак камолотга эришуви йўлида ҳаракат қилганидек, ақлий ҳам ҳаракат қилса, ҳеч шубҳасиз, ўзи ўйлаётган сўнгги даражадаги бахт-саодатга эришади”. Бунга Форобий таълим-тарбияни тўғри йўлга қўйиш орқали эришиш мумкин, чунки мақсадга мувофиқ амалга оширилган таълим-тарбия инсонни ақлий ва ахлоқий жиҳатдан камолга етказади, хусусан, инсон табиат ва жамият қонун-қоидаларини тўғри билиб олади ва ҳаётда тўғри йўл тутади, бошқалар билан тўғри муносабатда бўлади, жамият тартиб-қоидаларига риоя этишни ўзи ва бошқалар учун манфаатли, деб ҳисоблайди. Демак, Форобий таълим-тарбиянинг асосий вазифаси жамият талабларига жавоб бера оладиган ва шу жамият учун хизмат қиладиган етук инсонни тарбиялашдан иборат, деб билади.

Форобийнинг таълим-тарбия йўллари, усуллари, воситалари ҳақидаги қарашлари ҳам қимматлидир. У “инсонда гўзал фазилатлар икки йўл – таълим ва тарбия йўли билан ҳосил қилинади. Таълим фақат сўз ва ўргатиш билангина бўлади. Тарбия эса, амалий иш тажриба билан, яъни шу халқ, шу миллатнинг амалий малакаларидан иборат бўлган иш-ҳаракат, касб-ҳунарга берилган бўлиши, ўрганишидир, - дейди. Таълим назарий фазилатларни бирлаштирса, тарбия эса туғма фазилат – назарий билимлар ва амалий касб-ҳунар, хулқ-одоб фазилатларини бирлаштиради, таълим сўз ва ўрганиш билан, тарбия эса амалий иш, тажриба билан амалга оширилади, дейди. Ҳар иккаласи бирлашса, етуклик намоён бўлади, аммо бу етуклик билим ва амалий кўникмаларни қай даражада ўрганганлигига қараб пайдо бўлади, деб кўрсатади. Форобий таълимда барча фанларнинг назарий асослари ўрганилса, тарбияда маънавий-ахлоқий қоидалар, одоб меъёрлари ўрганилади, касб-ҳунарларга оид малакалар ҳосил қилинади, деб уқтиради. Шунинг учун ушбу ғояларни оиланинг тарбиявий-таълим салоҳиятини мустаҳкамлашда, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилашда фойдаланса мақсадга мувофиқ бўлади.

Шарқнинг буюк шоири, файласуфи ва давлат арбоби Алишер Навоий инсоннинг жисмоний ва маънавий камолотга эришувида оила, жамият, давлатнинг ўрнини беқиёс, деб баҳолаган. Инсон учун комилликдан нишона фазилат – эҳсон қилишдир. У инсон қалбини дунё бойликларидан устун қўяди, инсонларни севишга, уларни қадрлашга ўргатади. Навоий эҳсонга – Инсоният боғининг энг гўзал дарахти ва одамийлик хазинасининг энг бебаҳо гавҳари, – деб баҳо беради. Унинг фикрича, дунёдаги ҳамма нафосат олами инсонларга хизмат қилишга қаратилгандир. Алишер Навоий инсоннинг  қадр-қиммати  унинг  мол-мулки, зеб-зийнати, мансаби, ижтимоий келиб чиқиши билан эмас, балки унинг маънавий қиёфаси, ахлоқий сифатлари, ундан элга қанчалик наф тегиши билан белгиланади дейди. Бу ҳақда унинг қуйидаги сўзлари таҳсинга сазовордир: “Кишиларнинг сўз билан наф етказиш қўлидан келмаса, лоақал кўнглидаги андишаси яхши бўлиши керак. Кўнгли одамларнинг хурсандлигидан хурсанд бўлиши лозим. Кимнинг халқ ғамидан ғами бўлмаса, ҳақиқий одам бўлсанг, уни одам дема”. Навоий ўзининг “Хамса” асарида инсон камолотида ижтимоий муҳитнинг ўрни муҳим эканлигини таъкидлайди. Бу эса, меҳнатсеварлик, покланиш, ҳалоллик, имон-эътиқодли бўлиш орқали амалга ошиши аллома томонидан илмий асослаб берилади.

Оиланинг соғлом муҳити инсон камолотида муҳим роль ўйнайди. Соғлом муҳит барча ишларнинг тўғри ҳал қилинишига, мақсад ва вазифаларнинг тўла амалга ошишига имконият яратади. Халқимиз беҳуда “Қуш уясида кўрганини қилади”, деган эмас. Ёшлар уйида, таълим муассасасида кўрган-билган ва тинглаган ўгитлари, олган сабоқлари таъсирида камолга етади. Бу жараёнда аждодлар маънавий меросидан фойдаланиш янада яхшироқ натижадорликка эришиш омиллари сифатида хизмат қилади.  

Абира Ҳусейнова,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси аъзоси, фалсафа фанлари доктори, профессор 

Slide 1 of 1