Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ. Халқ депутатлари Олтинкўл тумани Кенгашининг 16-“Марказ” сайлов округидан сайланган депутати Исомиддинов Холмирза Хамидовичдан Сув таъминоти” АЖ раҳбари Д. Бурхоновга  “Марказ” МФЙ ҳудудида сув таъминоти тармоғида юзага келган носозликни жойига чиққан ҳолда ўрганиш, унинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ва бартараф этиш, шунингдек, аҳолига ичимлик суви таъминотини барқарорлаштириш бўйича зарур чораларни кўриш сўралади.
янв.21
ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ. Халқ депутатлари Олтинкўл тумани Кенгашининг 21-“Кўтармачек” сайлов округидан сайланган депутати Мағзумов Қурвонбой Янгибоевичдан Сув таъминоти” АЖ раҳбари Д. Бурхоновга “Кўтармачек” ҳудудидаги сув таъминоти тармоғида юзага келган носозликни жойига чиққан ҳолда ўрганиш, унинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ва бартараф этиш, шунингдек, аҳолига ичимлик суви етказиб беришни барқарорлаштириш бўйича зарур чораларни кўриш сўралади.
янв.21
Andijonda Sirdaryo bilan tajriba almashish jarayonining ikkinchi kunining birinchi manzili Oltinko'l tumanida joylashgan mebel markazi bo'ldi Andijon viloyatiga xalq deputatlari Sirdaryo viloyati Kengashi delegatsiyasi tajriba almashish jarayonining ikkinchi kuni avvalida Oltinko'l tumanida joylashgan "Andijon mebel markazi" bo'ldi. Mebel markaziga tashrif buyurgan mehmonlar ushbu markazda ishlab chiqarilayotgan mebellar va ularning sifati bilan yaqindan tanishdilar hamda ushbu mebel markazi faoliyati haqida ma'lumotga ega bo'ldilar.
янв.21
Ishsiz yoshlar bilan ochiq muloqot o‘tkazildi Xalq deputatlari Oltinko‘l tumani Kengash 5-“Ko‘makay”saylov okrugidan saylangan deputat Rasulov Otavullaxon Abdulaxadovich “Payshanba — yoshlar kuni” doirasida ishsiz yoshlar bilan ochiq muloqot o‘tkazdi. Uchrashuv davomida yoshlarning bandligini ta’minlash, ularni doimiy ish o‘rinlariga joylashtirish, kasb-hunarga yo‘naltirish hamda tadbirkorlik faoliyatini yo‘lga qo‘yish bo‘yicha mavjud imkoniyatlar muhokama qilindi. Shuningdek, yoshlarning murojaat va takliflari tinglanib, ularning muammolarini ijobiy hal etish hamda bandligini ta’minlash yuzasidan tegishli mas’ullarga aniq topshiriqlar berildi.
янв.21
Эксперт гуруҳи билан муҳим вазифалар муҳокама қилинди Халқ депутатлари Олтинкўл тумани Кенгаши котибияти мудири У. Холматов ташаббуси билан Ёшлар эксперт гуруҳи вакиллари иштирокида маслаҳат учрашуви ташкил этилди. Мулоқот давомида туманда бугунги кунга қадар амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, мавжуд натижалар таҳлил этилди. Шунингдек, айни пайтда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг мазмун-моҳияти, уларнинг аҳоли, айниқса ёшлар ҳаётига таъсири ҳамда келгусидаги истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. Учрашувда туман тараққиёти учун муҳим бўлган устувор йўналишлар белгилаб олиниб, уларни самарали амалга оширишда ёшларнинг ташаббуси, таклиф ва фикрларидан кенг фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
янв.21
QORAQALPOQ MAHALLASIDA IJTIMOIY MUAMMOLAR O‘RGANILDI Prezidentimiz Shavkat Mirziyoyev raisligida o‘tkazilgan videoselektor yig‘ilishida belgilangan vazifalar ijrosi doirasida Andijon viloyati kotibiyat mudiri Nasibaxon To‘ychiyeva hamda Oltinkol tuman xalq deputatlari kengashi kotibiyat mudiri 17- saroy 1saylov okrugidan saylangan deputat U.Xolmatovlar bugun “Qoraqalpoq ” MFY mahallasida ijtimoiy reestrga kiritilgan hamda kambag‘allikdan chiqarish ro‘yxatidagi 18 nafar oila vakillari bilan uchrashdi. Muloqot davomida oilalarning muammolari o‘rganilib, ularni kambag‘allikdan chiqarish, bandligini ta’minlash va daromadlarini oshirish bo‘yicha amaliy taklif va tavsiyalar berildi. Jumladan shu mahallada yashovchi Abduholiqov Shavkatbekni tumandagi, Suv hujaligi bo‘limiga ishga joylashtirildi. Va qo‘shimcha daromat manbayi sifatida, chorvachilikni rivojlantirish maqsadida 15 milon imtiyozli kiridit  berilishi masalasi ko‘rildi.
янв.21
Халқ депутатлари Олтинкўл тумани Кенгаши котибияти мудири, 17-«Сарой-1» сайлов округидан сайланган депутат У. Холматов бугун масъул ходимлардан иборат ишчи гуруҳ билан биргаликда ҳудуддаги 27-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, муассаса фаолиятини атрофлича ўрганди.
янв.21
Кунлик иш режаси
янв.21
📌 XALQ DEPUTATLAR OLTINKOʻL TUMANI KENGASHINING 8-12-IYUN KUNLARI UCHUN MO‘LJALLANGAN HAFTALIK ISH REJASI. 🗓 8-Iiyun Mahallalarda infratuzilma holatini o‘rganish. 🗓 9-Iiyun Aholiga sifatli tibbiy yordam ko‘rsatilishi (tibbiy xizmatlar va dorilar bilan ta’minlash) holatini o‘rganish. 🗓 10-Iiyun Mahallalarda “Mahalla yettiligi” faoliyatini o‘rganish 🗓 11-Iiyun Yoshlar bandligi va kasbga yo‘naltirish ishlari holatini o‘rganish 🗓 12-Iiyun 2026 йил 16 февралдаги ПҚ–62-сон қарорнинг ижроси юзасидан Bozorlarda narx-navo barqarorligi va mahsulot sifati nazorati.
янв.21
Олтинкўл тумани халқ депутатлари Кенгаши котибияти мудири У. Холматов томонидан ҳудуддаги кутубхоналар фаолияти ва уларда яратилган шарт-шароитлар ўрганилди. Ўрганиш жараёнида кутубхоналарнинг моддий-техник базаси, китоб фондининг ҳолати, китобхонлар қамрови ҳамда аҳоли, айниқса ёшларни китобхонликка жалб этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди. Шунингдек, муассасаларда китобхонлар учун яратилган қулайликлар, ўқув залларининг ҳолати, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш имкониятлари ва китобхонлар сонини оширишга қаратилган ташкилий чора-тадбирлар юзасидан масъуллар билан суҳбатлар ўтказилди. Бундан ташқари, ҳудуддаги хиёбонлар ва жамоат дам олиш масканларининг санитария ҳолати, ободонлаштириш ишлари, кўкаламзорлаштириш даражаси ўрганилди. Мазкур ўрганишлар аҳолига кўрсатилаётган маданий хизматлар сифатини ошириш, китобхонлик маданиятини кенг тарғиб қилиш ҳамда ҳудудларни янада обод ва кўркам ҳолатга келтиришга хизмат қилади.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

Сессияда дастлаб вилоят аҳолиси ва ижтимоий соҳа объектларини 2023 йилда энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Жамшид Турсуновнинг ҳисоботи тингланди.  

Шунингдек, сессия ишида Жамшид Турсунов вилоятда хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлиги тўғрисида ҳам тўхталди.  

Таъкидланишича, вилоятда хизматлар соҳасининг мамлакатимиз иқтисодиётидаги улушини кўпайтириш, хизматлар турларини кенгайтириш ва сифатини ошириш бўйича ўз ечимини кутаётган муаммоли масалаларни ҳал қилиш, жойларда хизматлар соҳасидаги мавжуд имкониятларни тўлиқ ишга солиш, мазкур йўналишда тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш, уларнинг ғоя ва ташаббусларини рағбатлантириш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Жорий йил 1-чорак якунига кўра вилоятда хизмат кўрсатиш ҳажми 4,2 трлн.сўм ёки ўсиш суръати 109,9 фоизни ташкил этиб, аҳоли жон бошига хизматлар ҳажми 2022 йил 1-чоракдаги 1,7 млн.сўмдан, 2,1 млн.сўмга етган. Ялпи ҳудудий маҳсулот таркибида хизмат кўрсатиш соҳасининг улуши 41,5 фоизни ташкил этди. Тармоқлар бўйича, молиявий хизматлар (128,1%) ҳамда  алоқа ва ахборотлаштириш хизматларида (123,8%) юқори ўсиш суръатлари қайд этилди. Жорий йилнинг биринчи чорагида вилоятда 1031 та янги хизмат кўрсатиш корхоналари ташкил этилди. Жумладан, 500 та савдо, 236 та ташиш ва сақлаш, 96 та яшаш ва овқатланиш, 47 та ахборот ва алоқа, 21 та соғлиқни сақлаш, 131 та бошқа хизмат турлари бўйича объектлар ташкил этилди. Ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида умумий қиймати 103,8 млрд.сўм бўлган 55 та хизмат кўрсатиш лойиҳаларини ишга тушириш орқали 283 та доимий ва мавсумий иш ўрни яратилди.  

Вилоятда тижорат банклари томонидан оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 1 апрель ҳолатида 8303 та тадбиркорга 162,9 млрд.сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилган бўлса, шундан, хизмат кўрсатиш йўналишида 3038 та тадбиркорга 83,9 млрд.сўм маблағ ажратилган.

Шундан сўнг депутатлар ижтимоий, ишлаб чиқариш ҳамда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш дастури ва бошқа дастурлар доирасида вилоятда амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларининг ҳолати тўғрисида вилоят ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Нарзулло Ҳамдамовнинг ҳисоботини тингладилар.   

Ҳисоботда таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида 2023 йил 11 апрель куни ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида 14-30 ёшдаги ёшлар ўртасида хатлов ўтказиш ҳамда хатлов натижасида кўмакка муҳтож (“аҳволи оғир”) тоифага киритилган ёшларни вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига номма-ном бириктириш белгиланган.

Шундан келиб чиқиб, “Ёшлар баланси” асосида вилоятдаги 544 та маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 14-30 ёшдаги 472 минг 573 нафар ёшлар таҳлил қилиниб, 3 та тоифага ажратиб олинди. Хусусан, давлат ва хусусий сектор ҳамда таълимда банд бўлган 270 минг 254 нафар (57,2 фоиз) ёшлар “яшил” тоифага; ишсиз, норасмий банд ва вақтинча меҳнат қобилиятига эга бўлмаган ижтимоий муаммолари мавжуд 202 минг 319 нафар (42,8 фоиз) ёшлар “сариқ” тоифага; тарбияси оғир ва алоҳида ишлашга муҳтож 14 140 нафар ёшлар “оғир” тоифага ажратилди. 

Сессияда халқ депутатлари вилоят Кенгаши ваколатига кирувчи бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди. Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатларнинг ҳам фикр-мулоҳазалари ва таклифлари эшитилди. Кўриб чиқилган масалалар юзасидан халқ депутатлари вилоят Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди. 

Slide 1 of 17