8 март 1908 йил биринчи марта Америка Қўшма Штатларида байрам қилинган. 1909 йилдан 1913 йилгача, февраль ойининг охирги якшанбасида нишонланган. Дастлаб байрамнинг қайси куни нишонланиши борасида кўп чалкашликлар бўлган. 1911 йилдан Халқаро хотин-қизлар куни Германия, Австрия, Дания ва Швейцарияда 19 мартда нишонлана бошланган. Кейинчалик 12 май санасида нишонланган. 1914 йилдан 8 март байрам куни сифатида белгиланган.
Бу кун Ангола, Гвинея, Камбоджа, Хитой, Конго, Лаос, Македония, Непал, Жанубий Корея ва Уганда давлатларида дам олиш куни деб эълон қилинган. Ҳозир бу байрам кўпгина давлатларда дам олиш куни ва аёллар байрамидир.