Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Xalq deputatlari Oltinkoʻl tumani Kengashi Viloyat deputati M.Sultonova xamda Kotibyat murudi U.Xolmatov bilan birgalikda Koʻtarmachek MFY hududidagi ko‘chalarda olib borilayotgan ta’mirlash ishlari joyiga chiqib o‘rganildi. O‘rganish jarayonida yo‘l qurilishi sifati, ishlarning borishi va belgilangan muddatlarga rioya etilishi alohida e’tiborga olindi. Aniqlangan kamchiliklar yuzasidan tegishli mas’ullarga zarur ko‘rsatmalar berilib, ishlarni sifatli va o‘z vaqtida yakunlash bo‘yicha tavsiyalar bildirildi. Hudud infratuzilmasini yaxshilash, aholiga qulay sharoit yaratish borasidagi ishlar izchil davom ettirilmoqda.
янв.21
Соат 08:30–09:00 Ходимларнинг ишга ўз вақтида келиши назорат қилиниб, кунлик вазифалар белгилаб берилади. Ҳар бир ходимга камида 3 тадан топшириқ (2 та депутатлик ва 1 та комиссия йўналишида) тақсимланади. Э-Кенгаш орқали келиб тушган мурожаатлар кўриб чиқилиб, ижрочиларга бириктирилади. Соат 10:00–12:00 28 та “Янги Ўзбекистон” ва 52 та “оғир” маҳаллаларда олиб борилаётган ишлар вилоят Кенгаши депутати ҳамда Кўтармачек ҳудуди вакиллари билан биргаликда ўрганилади. Соат 13:00–15:00 Ўрганиш ишлари Оқтумор ҳудудида давом эттирилиб, аҳоли муаммолари ўрганилади ва тегишли таклифлар шакллантирилади. Соат 15:00–16:30 Депутатлар фаолияти ва тадбирларини ахборот каналларида ёритиш ишлари ташкил этилади. Соат 16:30–17:30 Кун якуни бўйича бажарилган ишлар таҳлил қилиниб, режа ижроси мониторинг қилинади.
янв.21
Халқ депутатлари Олтинкўл туман Кенгаши котибят мудури Холматов Умиджон Алижонович бугунги иш режасига мувофиқ Жумладан, «Сарой» МФЙдаги оғир ҳудуд маҳалласида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Ўрганишлар давомида ҳудудда олиб борилаётган ободонлаштириш, инфратузилмани яхшилаш, аҳолига қулай шароитлар яратишга қаратилган ишлар кўздан кечирилди. Шунингдек, маҳалла фаоллари ва аҳоли билан мулоқот ўтказилиб, уларнинг таклиф ва мурожаатлари тингланди.
янв.21
Соат 08:30–09:00 Ходимларнинг ишга келиши назорат қилиниб, кунлик вазифалар (ҳар бир ходимга камида 3 та) белгилаб берилади. Келиб тушган мурожаатлар кўриб чиқилиб, масъулларга тақсимланади. Соат 09:00–10:00 Вилоят Кенгаши йиғилишида иштирок этиш. Соат 10:00–13:00 Халк депутатлари Олтинку́л туман Депутат У.Холматовнинг у́зи сайланган "Сарой"-1 округидаги масалаларни ўрганиш ва депутатлар фаолиятини ташкил этиш ишлари. Соат 14:00–15:30 Маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар жойида ўрганилади. Соат 15:30–17:30 Депутат сўровлари ва тадбирларини ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда ёритиш. Соат 17:30–18:00 Кун якуни бўйича таҳлил ва мониторинг ишлари.
янв.21
Халқ депутатлари Олтинкўл тумани Кенгашининг 6-«Айшаxоним» сайлов округидан сайланган депутат Азизов Ортиқбой Азизбекович томонидан навбатдаги ўрганиш ишлари амалга оширилди. Ўрганиш жараёнида Кенгаш котибияти мудири ҳамда ҳоким ёрдамчиси фаолияти ўрганилиб, улар томонидан амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди. Шунингдек, сайлов ҳудудида аҳоли мурожаатлари, ижтимоий-иқтисодий ҳолат ва мавжуд муаммолар ўрганилди. Ўрганиш давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар берилди ҳамда масъулларга аниқ вазифалар юклатилди.
янв.21
Халқ депутатлари Олтинкўл туман Кенгаши 17-“Сарой” сайлов округидан сайланган депутат Холматов Умиджон Алижонович тумандаги Давлат хизматлари марказига ташриф буюрди. Ташриф давомида у ерда бўлган фуқаролар билан мулоқот қилиб, уларнинг кундалик муаммолари, мурожаатлари ва таклифларини тинглади. Депутат томонидан фуқароларга яратилаётган шарт-шароитлар, хизмат кўрсатиш сифати ва навбатлар тизими ўрганилди. Аниқланган камчиликлар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилиб, хизмат сифатини янада яхшилаш бўйича таклифлар илгари сурилди. Шунингдек, фуқароларга давлат хизматларидан фойдаланиш тартиби бўйича тушунтиришлар берилиб, уларнинг муаммоларини ҳал этишга амалий ёрдам кўрсатилди.
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ОЛТИНКЎЛ ТУМАН КЕНГАШИ 📊 КУНЛИК ИШ РЕЖА 🕘 09:00 – 09:30 ▫️ Ходимлар ишга ўз вақтида келганлиги назорат қилинди ▫️ Ҳар бир ходимга кунлик вазифалар (камида 3 та) белгилаб берилди ▫️ Давлат органлари ҳамда жисмоний ва юридик шахслардан келган мурожаатлар, жумладан Э-Кенгаш орқали тушган аризалар кўриб чиқилиб, масъулларга тақсимланди 🕤 09:30 – 12:30 ▫️ Депутат О. Азизов томонидан ўз сайлов округида берилган 24 та тавсия ижроси ўрганилди ▫️ Маҳалла етакчилари томонидан амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилиниб, аниқланган муаммолар юзасидан таклифлар ишлаб чиқилди 🕐 13:00 – 15:00 ▫️ Котибият мудири У. Холматов томонидан 17-“Сарой” сайлов округида назорат ишлари олиб борилди ▫️ Бозорларда аҳоли истеъмоли учун зарур маҳсулотлар нарх-наволари ва етарлилиги ўрганилди 🕒 15:00 – 17:00 ▫️ Депутатлар томонидан амалга оширилаётган тадбирларни оммавий ахборот каналларида ёритиш ишлари ташкил этилди 🕔 17:00 – 18:00 ▫️ Олтинкўл туман Кенгашининг расмий канали
янв.21
Халқ депутатлари Олтинкўл туман Кенгаши 2-«Уйғур» сайлов округидан сайланган депутат Абдуллаева Мастура Шаробиддиновна Кенгаш котибияти мудири ҳамда ижтимоий ходим билан биргаликда ҳудуддаги аҳоли хонодонларида ўрганиш ишларини олиб борди. Ўрганиш жараёнида фуқароларнинг ижтимоий ҳолати, яшаш шароитлари, мавжуд муаммолари ҳамда уларни бартараф этиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар атрофлича кўриб чиқилди. Шунингдек, аҳоли билан мулоқот қилиниб, уларнинг таклиф ва мурожаатлари тингланди.
янв.21
Xalq deputatlari Oltinko‘l tuman Kengashi 5-“Ko‘makay” saylov okrugidan saylangan deputat tuman hokimi O. Rasulov Turkiston massivida joylashgan “Ko‘hna vodiy gavhari” fermer xo‘jaligi dala maydonlarini ko‘zdan kechirdi. Jarayonda paxta ekinlari holati hamda tomchilatib sug‘orish tizimining joriy etilishi o‘rganildi. Yakunda suvni tejovchi texnologiyalarni kengaytirish va agrotexnik tadbirlarni sifatli tashkil etish yuzasidan tegishli ko‘rsatmalar berildi.
янв.21
Халқ депутатлари Олтинкўл туман Кенгаши котибияти мудири У.Холматовнинг 📅 2026 йил 2 май кунги шахсий кунлик иш режаси
Raqamli davlat: inson omilini qisqartirish orqali ishonchni oshirish

Raqamli davlat: inson omilini qisqartirish orqali ishonchni oshirish

🌐Jahonda davlat boshqaruvi tizimi tubdan o‘zgarib bormoqda. Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarining rivojlanishi natijasida davlat va fuqaro o‘rtasidagi munosabatlar yangi bosqichga ko‘tarildi.

✅Xususan, raqamli davlat konsepsiyasi orqali davlat xizmatlarini tezkor, shaffof va adolatli tashkil etish imkoniyati yaratilmoqda. Jahonning rivojlangan davlatlari tajribasi shuni ko‘rsatmoqdaki, inson omilini qisqartirish orqali davlat xizmatlarida samaradorlik oshirilib, fuqarolarning davlatga bo‘lgan ishonchi sezilarli darajada mustahkamlanmoqda.

O‘zbekistonda ham mazkur yo‘nalish davlat siyosati darajasiga ko‘tarilib, davlat xizmatlarini soddalashtirish, inson omilini qisqartirish va fuqarolar uchun qulay sharoit yaratishga qaratilgan islohotlar amalga oshirilmoqda.  

Raqamli davlat siyosatining muhim jihatlaridan biri inson omilini qisqartirishdir. Avtomatlashtirilgan axborot tizimlari orqali qaror qabul qilish sub’yektivlikni kamaytiradi va mansabdor shaxslarning aralashuvini cheklaydi. Natijada korrupsiya xavfi pasayadi, xizmat ko‘rsatishda adolat va tenglik ta’minlanadi. Bu esa fuqarolarning davlatga bo‘lgan ishonchini mustahkamlashga xizmat qiladi.

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev Oliy Majlis va xalqimizga yo‘llagan navbatdagi Murojaatnomasida davlat boshqaruvini raqamlashtirish masalasiga alohida e’tibor qaratdi. Unda davlat xizmatlarini soddalashtirish, byurokratik to‘siqlarni bartaraf etish va fuqarolarga qulay sharoit yaratishda raqamli texnologiyalarning o‘rni muhim ekani ta’kidlandi.

Жаҳонда давлат бошқаруви тизими тубдан ўзгариб бормоқда. Ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиши натижасида давлат ва фуқаро ўртасидаги муносабатлар янги босқичга кўтарилди.

Хусусан, рақамли давлат концепцияси орқали давлат хизматларини тезкор, шаффоф ва адолатли ташкил этиш имконияти яратилмоқда. Жаҳоннинг ривожланган давлатлари тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, инсон омилини қисқартириш орқали давлат хизматларида самарадорлик оширилиб, фуқароларнинг давлатга бўлган ишончи сезиларли даражада мустаҳкамланмоқда.

Ўзбекистонда ҳам мазкур йўналиш давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, давлат хизматларини соддалаштириш, инсон омилини қисқартириш ва фуқаролар учун қулай шароит яратишга қаратилган ислоҳотлар амалга оширилмоқда.  

Рақамли давлат сиёсатининг муҳим жиҳатларидан бири  инсон омилини қисқартиришдир. Автоматлаштирилган ахборот тизимлари орқали қарор қабул қилиш субъективликни камайтиради ва мансабдор шахсларнинг аралашувини чеклайди. Натижада коррупция хавфи пасаяди, хизмат кўрсатишда адолат ва тенглик таъминланади. Бу эса фуқароларнинг давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев  Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган навбатдаги Мурожаатномасида давлат бошқарувини рақамлаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Унда давлат хизматларини соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва фуқароларга қулай шароит яратишда рақамли технологияларнинг ўрни муҳим экани таъкидланди.

Давлат раҳбари таъкидлаганидек, ҳозирги вақтда янги технологиялар, рақамлаштириш ва сунъий интеллект таъсирида дунёда иш ўринларининг сони, шакли ва мазмуни кескин ўзгармоқда. Яқин беш йилда мавжуд касбларнинг 30 фоизи тўлиқ автоматлаштирилади, 50 фоизи бўйича эса янги малакалар талаб қилинади.

Шу билан бирга, Мурожаатномада давлат бошқаруви ҳамда адолатли суд-ҳуқуқ тизимини шакллантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларда рақамлаштиришнинг аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, давлат хизматлари ва суд-ҳуқуқ соҳасида рақамли технологияларни жорий этиш орқали шаффофликни таъминлаш, инсон омилини қисқартириш ва фуқароларнинг давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифа сифатида белгиланган.

Мурожаатномада таъкидланишича, 2026 йилдан бошлаб Электрон ҳукумат платформаси тубдан янгиланади. Барча давлат идораларининг 1 мингдан зиёд давлат хизматлари, 5 мингдан ортиқ функция ва вазифалари, 200 та маълумот базаси ва ахборот тизими, 100 мингдан зиёд давлат хизматчисининг маҳалла, туман, вилоят, республика даражасидаги ваколатлари Ягона рақамли платформага интеграция қилинади.

Платформага келиб тушган мурожаатлар, уларни ижрочиларга тақсимлаш ва кўриб чиқиш муддатини назорат қилиш сунъий интеллект орқали амалга оширилади.

Содда қилиб айтганда, маҳалладан тортиб республика даражасида ҳал бўладиган ҳар бир масаланинг ижрочиси, муддати, ресурси бир жойда кўриниб туради.

Энг муҳими, давлат хизматларини кўрсатишда инсон омилисиз, коррупция ва ортиқча бюрократиядан холи тизим яратилади. Давлат хизматларини проактив ва жамланма шаклда кўрсатиш тизими ривожлантирилади.

Шунингдек, Президентимиз ўз нутқида одил судлов жараёни “рақамли суд” концепцияси асосида ташкил этилаётгани, энди терговни ҳам рақамлаштириш орқали инсон ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш каби катта ютуқларга эришилаётганини алоҳида таъкидлади.  Бунда жиноят ҳақидаги аризани қабул қилишдан бошлаб, ишни судга ўтказишгача бўлган босқичларга сунъий интеллект технологиялари жорий этилади ва инсон омили қисқартирилади, дейди Президенти Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистонда рақамли давлатни ривожлантириш “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси асосида амалга оширилмоқда. Ушбу стратегияда давлат хизматларини рақамли форматга ўтказиш, электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини давлат бошқарувига кенг жорий этиш вазифалари белгилаб қўйилган. Стратегиянинг асосий мақсадларидан бири  давлат хизматларини фуқаролар учун қулай ва тезкор қилиш, бюрократия ва инсон омилининг салбий таъсирини камайтиришдир. Шу билан бирга, рақамли технологиялар орқали давлатнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳам устувор вазифалардан саналади. Мисол учун, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали фуқаролар кўплаб хизматларни онлайн тарзда олиш имконига эга бўлиб, илгари талаб қилинган қоғоз ҳужжатлар ва идораларга шахсан бориш зарурияти сезиларли даражада камайган. Шу билан бирга, электрон суд-ҳуқуқ тизимлари ва рақамли назорат платформалари ҳам давлат фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш ва фуқароларнинг ишончини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу ҳужжат рақамли ислоҳотларни тизимли ва барқарор равишда амалга ошириш, шу орқали давлат ва фуқаро ўртасида самарали ва ишончли муносабатларни шакллантиришга хизмат қилмоқда.

Ўзбекистонда рақамли давлат сиёсати халқаро ташкилотлар томонидан ҳам юқори баҳоланмоқда. БМТнинг E-Government Development Index (EGDI) рейтингига кўра, Ўзбекистон 2018 йилда 87-ўринда бўлган бўлса, 2024 йилга келиб 63-ўринга кўтарилиб, илк бор “Very High EGDI” тоифасига кирди. Бу натижа мамлакатда амалга оширилаётган рақамли ислоҳотлар самарадорлигининг халқаро майдонда эътироф этилганидан далолат беради. Ҳозир фуқаролар давлат хизматларидан онлайн тарзда фойдаланиш имкониятига эга бўлиб, бюрократия ва коррупция хавфи сезиларли даражада камайган. Шунингдек, 2025 йилда БМТ Давлат хизмати форумида Ўзбекистон «Электрон ҳукуматдаги ютуқлари учун» махсус мукофот билан тақдирланди. Ушбу мукофот мамлакатнинг рақамли ислоҳотларини нафақат техник жиҳатдан, балки уларнинг аҳоли ҳаётига ижобий таъсири халқаро майдонда тан олинганлигини кўрсатади. Бу эса Ўзбекистонда рақамли технологияларнинг давлат ва фуқаро ўртасидаги ишончни мустаҳкамлашда, хизматларни самарали ва шаффоф ташкил этишда муҳим роль ўйнаётганлигидан далолат беради.

Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистонда амалга оширилаётган рақамли давлат сиёсати давлат бошқарувини замонавийлаштиришга қаратилган муҳим ислоҳот ҳисобланади. Бу ислоҳотлар нафақат давлат хизматларини тезкор ва самарали қилишга, балки фуқароларнинг давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлашга ҳам қаратилган. Инсон омилини қисқартириш орқали субъектив қарорлар ва бюрократик тўсиқлар камайтирилиб, хизмат кўрсатишда адолат ва шаффофлик таъминланмоқда. Шу билан бирга, электрон давлат хизматлари, онлайн мурожаатлар, солиқ ва тўлов тизимларининг рақамлаштирилиши фуқароларнинг давлат фаолиятини осон кузатишига ва давлатнинг очиқлик даражаси ошишига имкон бермоқда. Натижада давлат ва фуқаро ўртасида ишончли, самарали ва барқарор алоқалар шаклланмоқда, бу эса ривожланаётган жамиятнинг барқарор тараққиёти учун муҳим омил ҳисобланади.

Элёр УЛУҒМУРОДОВ, 

Халқ депутатлари Cамарқанд вилоят Кенгаши депутати,

Демократик жараёнларни таҳлил қилиш 

маркази Самарқанд ҳудудий бўлими раҳбари.

ЎзА 

Xalq deputatlari viloyat Kengashi deputati

✈️

Slide 1 of 1