35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Халқ депутатлари Олтинкўл тумани Кенгаши котибияти мудири, 17-«Сарой-1» сайлов округидан сайланган депутат У. Холматов бугун масъул ходимлардан иборат ишчи гуруҳ билан биргаликда ҳудуддаги 27-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, муассаса фаолиятини атрофлича ўрганди.
янв.21
Кунлик иш режаси
янв.21
📌 XALQ DEPUTATLAR OLTINKOʻL TUMANI KENGASHINING 8-12-IYUN KUNLARI UCHUN MO‘LJALLANGAN HAFTALIK ISH REJASI. 🗓 8-Iiyun Mahallalarda infratuzilma holatini o‘rganish. 🗓 9-Iiyun Aholiga sifatli tibbiy yordam ko‘rsatilishi (tibbiy xizmatlar va dorilar bilan ta’minlash) holatini o‘rganish. 🗓 10-Iiyun Mahallalarda “Mahalla yettiligi” faoliyatini o‘rganish 🗓 11-Iiyun Yoshlar bandligi va kasbga yo‘naltirish ishlari holatini o‘rganish 🗓 12-Iiyun 2026 йил 16 февралдаги ПҚ–62-сон қарорнинг ижроси юзасидан Bozorlarda narx-navo barqarorligi va mahsulot sifati nazorati.
янв.21
Олтинкўл тумани халқ депутатлари Кенгаши котибияти мудири У. Холматов томонидан ҳудуддаги кутубхоналар фаолияти ва уларда яратилган шарт-шароитлар ўрганилди. Ўрганиш жараёнида кутубхоналарнинг моддий-техник базаси, китоб фондининг ҳолати, китобхонлар қамрови ҳамда аҳоли, айниқса ёшларни китобхонликка жалб этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди. Шунингдек, муассасаларда китобхонлар учун яратилган қулайликлар, ўқув залларининг ҳолати, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш имкониятлари ва китобхонлар сонини оширишга қаратилган ташкилий чора-тадбирлар юзасидан масъуллар билан суҳбатлар ўтказилди. Бундан ташқари, ҳудуддаги хиёбонлар ва жамоат дам олиш масканларининг санитария ҳолати, ободонлаштириш ишлари, кўкаламзорлаштириш даражаси ўрганилди. Мазкур ўрганишлар аҳолига кўрсатилаётган маданий хизматлар сифатини ошириш, китобхонлик маданиятини кенг тарғиб қилиш ҳамда ҳудудларни янада обод ва кўркам ҳолатга келтиришга хизмат қилади.
янв.21
Халқ депутатлари Олтинкўл тумани Кенгашининг 8-«Айрончи» сайлов округидан сайланган депутати Д. Каримов томонидан сайловчилар билан учрашувлар ўтказилди. Учрашувлар давомида депутат ўз округи ҳудудидаги маҳаллаларда аҳоли билан бевосита мулоқот қилиб, хонадонма-хонадон юриб фуқароларнинг муаммо ва таклифларини ўрганди. Суҳбатлар жараёнида маҳалладаги ижтимоий-иқтисодий масалалар, аҳолини қийнаётган муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди. Ўрганишлар натижасида бир нафар ёш фуқаро тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантириш мақсадида имтиёзли кредит олиш истагини билдириб мурожаат қилди. Мазкур мурожаат атрофлича ўрганилиб, амалдаги тартиб ва имкониятлар юзасидан тушунтиришлар берилди ҳамда масалани ижобий ҳал этиш мақсадида тегишли мутасадди ташкилотларга йўналтирилди. Депутат томонидан келиб тушаётган ҳар бир мурожаатни назоратга олиб, уларнинг ижросини таъминлаш бўйича амалий ишлар изчил давом эттирилмоқда.
янв.21
📝 Халқ депутатлари Олтинкўл тумани Кенгаши котибияти мудири ҳамда 8-“Айрончи” сайлов округидан сайланган депутат Каримов Дилмуроджон Азимович иштирокида маҳаллада ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш давомида маҳалладаги хонадонлар ҳолати, аҳолининг турмуш шароити, томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш, оилавий тадбиркорлик ва даромад манбаларини кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишилди. Шунингдек, фуқаролар билан мулоқот қилиниб, уларни қийнаётган масалалар, таклиф ва мурожаатлар тингланди. Аниқланган муаммоларни ҳал этиш юзасидан тегишли масъулларга вазифалар белгилаб берилди ҳамда аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган ишлар юзасидан тавсиялар берилди.
янв.21
Xalq deputatlari Oltinkoʻl tumani Kengashi Viloyat deputati M.Sultonova xamda Kotibyat murudi U.Xolmatov bilan birgalikda Koʻtarmachek MFY hududidagi ko‘chalarda olib borilayotgan ta’mirlash ishlari joyiga chiqib o‘rganildi. O‘rganish jarayonida yo‘l qurilishi sifati, ishlarning borishi va belgilangan muddatlarga rioya etilishi alohida e’tiborga olindi. Aniqlangan kamchiliklar yuzasidan tegishli mas’ullarga zarur ko‘rsatmalar berilib, ishlarni sifatli va o‘z vaqtida yakunlash bo‘yicha tavsiyalar bildirildi. Hudud infratuzilmasini yaxshilash, aholiga qulay sharoit yaratish borasidagi ishlar izchil davom ettirilmoqda.
янв.21
Соат 08:30–09:00 Ходимларнинг ишга ўз вақтида келиши назорат қилиниб, кунлик вазифалар белгилаб берилади. Ҳар бир ходимга камида 3 тадан топшириқ (2 та депутатлик ва 1 та комиссия йўналишида) тақсимланади. Э-Кенгаш орқали келиб тушган мурожаатлар кўриб чиқилиб, ижрочиларга бириктирилади. Соат 10:00–12:00 28 та “Янги Ўзбекистон” ва 52 та “оғир” маҳаллаларда олиб борилаётган ишлар вилоят Кенгаши депутати ҳамда Кўтармачек ҳудуди вакиллари билан биргаликда ўрганилади. Соат 13:00–15:00 Ўрганиш ишлари Оқтумор ҳудудида давом эттирилиб, аҳоли муаммолари ўрганилади ва тегишли таклифлар шакллантирилади. Соат 15:00–16:30 Депутатлар фаолияти ва тадбирларини ахборот каналларида ёритиш ишлари ташкил этилади. Соат 16:30–17:30 Кун якуни бўйича бажарилган ишлар таҳлил қилиниб, режа ижроси мониторинг қилинади.
янв.21
Халқ депутатлари Олтинкўл туман Кенгаши котибят мудури Холматов Умиджон Алижонович бугунги иш режасига мувофиқ Жумладан, «Сарой» МФЙдаги оғир ҳудуд маҳалласида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Ўрганишлар давомида ҳудудда олиб борилаётган ободонлаштириш, инфратузилмани яхшилаш, аҳолига қулай шароитлар яратишга қаратилган ишлар кўздан кечирилди. Шунингдек, маҳалла фаоллари ва аҳоли билан мулоқот ўтказилиб, уларнинг таклиф ва мурожаатлари тингланди.
янв.21
Соат 08:30–09:00 Ходимларнинг ишга келиши назорат қилиниб, кунлик вазифалар (ҳар бир ходимга камида 3 та) белгилаб берилади. Келиб тушган мурожаатлар кўриб чиқилиб, масъулларга тақсимланади. Соат 09:00–10:00 Вилоят Кенгаши йиғилишида иштирок этиш. Соат 10:00–13:00 Халк депутатлари Олтинку́л туман Депутат У.Холматовнинг у́зи сайланган "Сарой"-1 округидаги масалаларни ўрганиш ва депутатлар фаолиятини ташкил этиш ишлари. Соат 14:00–15:30 Маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар жойида ўрганилади. Соат 15:30–17:30 Депутат сўровлари ва тадбирларини ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда ёритиш. Соат 17:30–18:00 Кун якуни бўйича таҳлил ва мониторинг ишлари.
Халқ депутатлари Олтинкўл туман Кенгашининг 45-сессия йиғилиши бўлиб ўтди.

 Халқ депутатлари Олтинкўл туман Кенгашининг
қирқ
бешинчи сессия йиғилиши бўлиб ўтди. 

Сессия йиғилишида
қуйидги масалалар муҳокама этилди.
  

-Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-27-сонли 2022—2026 йилларга мўлжалланган
янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги фармони ижроси юзасидан туман ҳокими М.Обидовнинг
хисоботи тўғрисида. 

-“Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарорлари ижросини таъминлаш
мақсадида, 2023 йил давомида туман ҳокими, туман прокурори, туман ички ишлар бўлими бошлиғи, туман давлат солиқ инспексияси бошлиғи секторларида амалга оширилган ишларникўриб чиқиш тўғрисида.
  

-Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва
камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиларининг 2023 йилдаги фаолияти,
эришилган натижалар ҳамда йўл қўйилган камчиликлар юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Мамажоновнинг ҳисоботи
тўғрисида; 

-Олтинкўл туманида ижтимоий соҳани ривожлантириш ҳамда маҳаллалардаги ёшлар етакчилари фаолияти юзасидан тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маʼнавий-маʼрифий ишлар боʻйича оʻринбосари Ф.Парпиевнинг ҳисоботини эшитиш тўғрисида;  

-Олтинкўл туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи
М.Султонованинг:
 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-27-сонли 2022 — 2026 йилларга
мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги фармони ижроси
 

Туманда аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида “Аёллар дафтари” доирасида жорий йилда амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларини кўриб чиқиш тўғрисида;  

-Олтинкўл туман бўйича қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун жисмоний ва юридик шахслар бўйича мутлоқ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкасига киритилаётган
камайтирувчи ва оширувчи коеффисентларни тасдиқлаш
тўғрисида; 

-Жиноят ишлар бўйича Олтинкўл туман суди раиси С.Расуловнинг 2023 йил давомида одил судлов фаолиятини амалга ошириш борасида бажарилган ишлар юзасидан ахбороти
тўғрисида;  

-Бошқа масалалар  

Slide 1 of 11