Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Oltiariq tumani mahalliy budjetining 2026-yil 9 oylik ijrosi muhokama qilinadi
янв.21
Oltiariq tumanida qonunchilik hujjatlari va topshiriqlar ijrosi yuzasidan deputatlik o‘rganishi o‘tkazildi
янв.21
27-sonli umumta’lim maktabidagi ta’lim sharoitlari va mavjud holat o‘rganildi
янв.21
Mahalla yettiligiga fuqarolar murojaatlari to‘g‘risidagi qonun mazmun-mohiyati tushuntirildi
янв.21
24-sonli maktabgacha ta’lim tashkilotida ta’mirlash ishlari sifati va budjet mablag‘larining maqsadli sarflanishi o‘rganilmoqda
янв.21
Xalq deputatlari Oltiariq tumani Kengashi deputati M. Tojiboyevning Eskiarab MFY mahalla yettiligi bilan uchrashuvi
янв.21
Yoshlik MFYda mahalla yettiligi a’zolariga fuqarolar murojaatlari bilan ishlashning qonuniy asoslari tushuntirildi
янв.21
Qo‘rg‘oncha mahallasida ichki yo‘llar asfaltlandi
янв.21
Bunyodkor MFYda mahalla yettiligi faoliyati o‘rganildi
янв.21
Yangiarab MFYda ijtimoiy himoyaga muhtoj fuqarolar bilan ishlash holati o‘rganildi
НУРАФШОН МАҲАЛЛАСИДА БАНДЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ МАСАЛАЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
НУРАФШОН МАҲАЛЛАСИДА БАНДЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ МАСАЛАЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг 24–Нурафшон сайлов округи депутати Отабоев Фахриддин Жўрабоевич Нурафшон маҳалласида бўлиб, маҳалла «еттилиги» билан учрашди.
Учрашувда 209-сонли Фармон ижроси доирасида маҳаллада амалга оширилаётган ишлар, аҳоли бандлигини таъминлаш, ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш ҳамда доимий даромад манбаига эга қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Маҳалладаги ишсиз фуқароларнинг рўйхати, уларнинг касбий кўникмалари, қизиқиш ва имкониятлари атрофлича таҳлил қилиниб, ҳар бир фуқаро билан манзилли ишлаш зарурлиги таъкидланди. Уларни мавжуд бўш иш ўринларига жойлаштириш, тадбиркорликка жалб этиш, касб-ҳунарга ўқитиш, субсидия ва имтиёзли кредитлардан фойдаланишига кўмаклашиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Депутат томонидан белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали бажарилиши, ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш ҳамда оилалар даромадини ошириш масалалари депутатлик назоратига олинди.