35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
5-Povulg‘on saylov okrugi deputati Toshobod MFYda bo‘lib, mahalladagi ko‘cha boshilar bilan suhbatlashdi.
янв.21
Deputat o‘zining 2026-yilning birinchi yarim yilligida amalga oshirgan ishlari yuzasidan axborot berdi.
янв.21
Ma’orif MFYdagi yaroqsiz suv minorasi muammosi joyida o‘rganildi
янв.21
Oltiariq tumani hokimi, tuman Kengashi deputati Sh.Turdaliyev Toshkent mahallasida “yettilik” faoliyati hamda erishlgan natijalar yuzasidan muhokama o‘tkazdi
янв.21
Deputat tomonidan manfaatlar to‘qnashuvi tushuntirildi
янв.21
Ibin Sino MFYda saylovchilar bilan uchrashuv o‘tkazildi
янв.21
Yangiarab mahallasida aholini suyultirilgan gaz ballonlari bilan taʼminlash jarayoni o‘rganildi
янв.21
Yangiarab oilaviy shifokorlik punktida tibbiy xizmat sifati va mavjud sharoitlar o‘rganildi
янв.21
Deputat mahallalardagi jinoyatchilikning oldini olish masalalarini o‘rgandi
янв.21
Bunyodkor mahallasida maishiy chiqindilarni olib chiqish masalasi muhokama qilindi
МАҲАЛЛАДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

МАҲАЛЛАДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Боймирзаев Улуғбек Муҳаммадович ташаббуси билан сайлов округида жойлашган маҳаллада «Долзарб 90 кун» тадбирлари доирасида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари ташкил этилди.
Тадбирларда маҳалла фаоллари, нуронийлар, ёшлар ҳамда ҳудуд аҳолиси ҳамжиҳатликда иштирок этди. Ободонлаштириш ишлари давомида маҳалла кўчалари ва қабристонлар ҳудуди тартибга келтирилиб, чиқиндилардан тозаланди.
Шунингдек, ариқ ва зовурлар тозаланиб, сув йўлларининг равонлигини таъминлаш, кўчаларнинг санитария ҳолатини яхшилаш ҳамда аҳоли учун озода ва обод муҳит яратишга алоҳида эътибор қаратилди.
Депутат маҳалла аҳли билан мулоқот қилиб, ҳудуд ободлигини таъминлашда ҳар бир фуқаронинг иштироки муҳим эканини таъкидлади. Бундай хайрли ишлар маҳаллада ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, аҳоли ўртасида ободончилик маданиятини юксалтиришга хизмат қилади.
Ҳудудда тозалик ва ободликни сақлашга қаратилган ишлар изчил давом эттирилади.

Slide 1 of 3