ДЕПУТАТ ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИНИ ЎТКАЗДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Боймирзаев Улуғбек Муҳаммадович томонидан сайлов округида жойлашган маҳаллада фуқаролар қабули ўтказилди.
Қабул давомида аҳолининг мурожаатлари, таклифлари ва уларни қийнаётган масалалар тингланди. Фуқаролар билан бевосита мулоқот қилиниб, билдирилган мурожаатларнинг мазмуни ўрганилди.
Аҳоли билан ўтказилаётган бундай учрашувлар ҳудуддаги долзарб масалаларни аниқлаш ҳамда уларни ҳал этишда депутат ва фуқаролар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.