Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгашидаги “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан Янгиқўрғон туман Пенсия жамғармаси бўлимида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижроси, фуқароларга пенсия тайинлаш ва тўлаш жараёнлари, мурожаатлар билан ишлаш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифати таҳлил қилинди.
Депутатлар томонидан масъулларга фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, мурожаатларга ўз вақтида ва қонуний жавоб бериш, пенсия таъминоти соҳасида очиқлик ва шаффофликни кучайтириш юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.