Yangiliklar

Мактабгача таълим ташкилотида амалга оширилган ишлар жойига чиқиб ўрганилди.

Маълум қилинишича, лойиҳа доирасида муассаса биноси ва унга туташ муҳандислик-коммуникация тармоқлари замонавий талаблар асосида тўлиқ реконструкция қилинган. Ушбу мақсадлар учун жами 2 миллиард 780 миллион сўм маблағ ажратилган бўлиб, янгиланган муассаса 120 нафар болани қамраб олиш имкониятига эга.

Ўрганиш жараёнида қурилиш-монтаж ишларининг сифати, белгиланган графикка мувофиқлиги ҳамда лойиҳа талабларига риоя этилганлиги атрофлича кўздан кечирилди ва масъулларга тегишли тавсиялар берилди.

Таъкидланганидек, мазкур муассасанинг янгиланиши ҳудудда мактабгача таълим хизматлари қамровини кенгайтириш, болалар учун замонавий, қулай ва хавфсиз муҳит яратиш, шунингдек, тарбия ва таълим сифатини янада оширишга хизмат қилади.

Slide 1 of 4