Ўзбекистон ХДП Бўстон тумани кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати М.Тўйчиева туман ахборот кутубхона марказида "Гузар" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи аёллар иштирокида Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 5-август кунги "Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер учаскаларига ҳамда уларга қурилган бино ва иншоотларига бўлган хуқуқларини эътироф этиш тўғрисида"ги 937-сонли Қонунининг мазмун-мохияти ҳақида суҳбат ўтказди. Тадбир савол-жавоблар асосида ўтказилди ва аҳоли томонидан ушбу қонун халқимизни қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиши юзасидан энг мухим қонун эканлигини эътироф этдилар.