Халқ депутатлари Избоскан тумани Кенгаши котибияти мудири О.Позилов жойларда сайловчилар билан сухбат ўтказиш жараёнида бир қатор муаммолар аниқланди . Аниқланган муаммолар юзасидан белгиланган тартибда бартараф этиш чоралари кўрилди. Жумладан; КТМПда ахолига тиббий хизмат кўрсатиш жараёнида коррупция ва таъмагирлик холатларини олдини олиш мақсадида пуллик тиббий хизмат кўрсатиш ташкил этилгани, лекин мазкур холат барча тиббиёт ходимлари томонидан бирдек ижобий кутиб олинмаганлиги, чунки айрим тиббиёт ходимлари томонидан фуқародан таъма қилиш орқали моддий манфаатдорликни кўзлаб пул талаб қилиш холатлари кузатилиб келинганлиги айтиб ўтилди. Пуллик тиббий хизматни ташкил этилиши эса бу каби таъмагирлик холатларини бирмунча камайтирди, бироқ етарли даражага эришилмади, бу эса ахоли ва жамоатчилик таклифларини ўрганиш натижасида тизимни янада шаффофлашитириш заруратини туғдирди.Бу холат мутасаддилар томонидан назоратга олинди.Бу каби салбий иллатларни бартараф этиш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида тиббий хизмат хоналарига замонавий кузатув камералари ўрнатиш зарурлиги бу хар жихатдан фойдали эканлигини айтиб мутассадиларга топшириқлар берилди.