Қумработ МФЙ да маҳалла раиси, Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Р. Атоева патронаж ҳамширалар иштирокида фуқаролар билан ёз мавсумини ўтказишда фарзандлар тарбияси ва саломатлигига бефарқ бўлмаслик, очиқ сув ҳавзаларида чўмилишга йўл қўймаслик, мева ва сабзавотларни ювмасдан истеъмол қилмаслик, бўш вақтини мазмунли ўтказиш учун китоб ўқиш, соя салқин жойларда дам олиш, ўсмир ёшдаги болаларнинг кечқурунлари кўча кўйда сўроқсиз юрмаслиги бўйича тарғибот ўтказилади.
Бу ҳақда маҳалла раиси сўзга чиқиб "МЕН МАҲАЛЛАМГА БЕФАРҚ ЭМАСМАН" шиори остида ҳар бир кўчага, ҳар бир хонадонда тарғибот ишларини олиб бориш бўйича қишлоқ вакилларига топшириқ берди.