Сессияда туман сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Сессияни Кенгаш раиси, туман ҳокими Дилшоджон Джалилов очди ва олиб борди.
Сессия кун тартибига киритилган “Туман ҳокимининг 2024 йил 22 май кунги 131-11-165-Қ/24-сонли Солиев Аброржон Мамаюнусовични Ёзёвон тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинлаш тўғрисида”ги қарорини тасдиқлаш тўрисида кенгаш раиси, туман ҳокими Д.Джалилов, “Туманда ерга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлари тўлиқ бўлмаган, ҳужжатдаги ва амалдаги майдони бир-биридан фарқ қиладиган ерлар ва ушбу ерлардан фойдаланиш ҳолатини ўрганиш натижалари тўғрисида” туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А.Солиев, “Ёзёвон тумани Қўрғонча МФЙ “Нурли келажак” кўчаси 29-уйда яшовчи фуқаро Холматова Ҳуснобод Абдумуталибовнанинг Ёзёвон туман ҳокимининг 2017 йил 10 февраль кунидаги ер майдонларини туман заҳираси ерлари ҳисобига қайтариб олиш ҳақида”ги 137-сонли қарори ноқонуний, деб топишни сўраб ёзган мурожаати юзасидан” туман ҳокимининг қурилиш, коммуникатсиялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Д.Бекмирзаев, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 79-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан”, “Туман маҳаллий бюджетининг 2024 йил I чорак ижроси жараёнида амалга оширилган тадбирлар бўйича”, “Ёзёвон туманида ўтказилган “Ташаббусли бюджет” 2024 йил I мавсумида “ғолиб”, деб топилган лойиҳаларга қўшимча маблағ ажратиш юзасидан” туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи С.Мирзаев, “Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ва котибияти ходимларининг хорижий мамлакатларга чиқиши билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш тўғрисида” ахборот ва ҳисоботлари эшитилди.
Кун тартибида кўрилган масалалар юзасидан депутатлар томонидан саволлар берилиб, ахборот берувчилар томонидан тўлиқ жавоблар олинди.
Сессия кун тартибида кўрилган масалалар юзасидан депутатлар томонидан қарорлар қабул қилинди.
Сессия туман ҳокимлигининг фейсбук саҳифаси орқали онлайн узатилди.